UZ

Сўнгги янгиликлар

Германияда йилнинг энг яхши мураббийи аниқланди Янгиликлар

Германияда йилнинг энг яхши мураббийи аниқланди

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель Германияда 2021 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Ғолибни Германия спорт журналистлари ассоциацияси "Kicker" нашри томонидан ўтказган сўровнома орқали аниқлашди. Тухель бунда 129 овоз тўплаган. Иккинчи ўринда эса "Бавария" бош мураббийи Ханси Флик қайд этилган - 118 овоз. Кучли учликни Эдин Терзич якунлаб берган - 75 овоз.

Эслатиб ўтамиз, Тухель ўтган мавсумда "Челси" билан биргаликда ЕЧЛни ютган бўлса, Флик "Бавария" билан клублар ўртасидаги ЖЧ ҳамда Бундеслига совринига эга чиқди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика