Германия терма жамоаси машғулотга метрода етиб борди

Narzulla Saydullayev
19 ноя 2013, 14:28
Германия терма жамоаси Англияга қарши ўйиндан олдинги машғулотларга метрода етиб борди, деб хабар бермоқда терма жамоа расмий сайти.
«Бундесманншафт» мураббийлар ва барча футболчилар билан бирга «Бейкер-стрит»дан «Уэмбли»гача борди. Германия терма жамоаси тарихида олдин бундай ҳолат бўлмаган.

«Метрога тушиш Англия фубол Федерациясининг 150 йиллигига бағишланган PR-акция эмас. Жамоа Лондондаги тирбандликлардан қочиш учун автобусни метрога алмаштирди», — деб ёзади сайт.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net