UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   2 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  2 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  7 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  3 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  22 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  2 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  2 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0

Геннадий Кочнев: "Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди"

Про-лиганинг 10-тури доирасида "Динамо" билан ўйналган дурангдан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди. Рақиб жуда кучли эканлигини, олдига юқори мақсадларни қўйганини инобатга олсак, биз дуранг натижадан ҳам мамнунмиз. Гарчи ушбу учрашувга тайёрланиш жараёнида жуда кўплаб муаммоларга дуч келган бўлсак-да, йигитлар бор кучи билан ўйнагани учун миннатдорман. Балки ушбу натижадан кейин клуб раҳбарияти ҳам бизга эътибор қаратиб, муаммоларни бартараф қилиб берар. Бу биз учун жуда оғир дуранг бўлди. "Динамо"га навбатдаги учрашувларда омад тилайман. Улар учрашув давомида ҳудудий устунликка эга бўлишди. 

- Нима деб ўйлайсиз, ғалабани ушлаб қолиш учун жамоага нима етишмади?

- Бироз эътибор етишмади. Сўнгги ўйинларда бизда чарчоқ аломати ҳам сезила бошланди. Йигитлар жисмонан анчагина чарчаб қолишди. Чунки жамоанинг ушбу ўйин учун тайёргарлик режаси бузилиб кетди. Атиги 2 кун нормал даражада машғулот олиб бордик. Шу сабабли ўйин якунида бизда эътибор ва куч етишмади. Бу эса кўп куч талаб қилади.

- Биринчи бўлимдан кейин йигитларингизга нималар дедингиз?

- Ушбу ўйинда ғалаба қозона олишимиз мумкинлигини айтдим. Учрашув стартида яхши вазиятларга эга бўлдик. Истасангиз, яхши ўйин кўрсата оласиз, деб тушунтирдим. Шунчаки характер кўрсатинг ва ўзингизни йиғиштириб олинг. Яхши суҳбат бўлди. Йигитлар иккинчи бўлимга чиқишди, иккита гол уришди ва ўзларини кўрсата олишди. Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориш аламли бўлди. Рақибнинг салобатини инобатга олсак, ёмон натижа эмас. Навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.

- Мухлисларга айтар сўзларингиз борми?

- Мухлислар бизни қўллаб туришди, бу ёқимли бўлди. Жамоа яхши ўйнаб турган пайти мухлислар ҳам ёнимизда бўлади. Жамоага қийин пайтида эса уларга ҳам қийин бўлади. Бугун мухлисларга раҳмат айтаман, уларнинг қўллаб-қувватловини доимо сезиб турдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика