

Шундай қилиб, иқтидорли ярим ҳимоячи 19 ёшу 27 кунлигида бу кўрсаткичга энг тез эришди ва клуб рекордини ўрнатди.
Аввалги рекордчи Боян Кркич (19 ёш, 2 ой ва 24 кун) эди. Шунингдек, кучли бешликдан Педри (20 ёш, 2 ой ва 4 кун), Ансу Фати (20 ёш, 5 ой ва 16 кун) ва Лионель Месси (20 ёш, 8 ой ва 3 кун) жой олган.
Гави "Барселона" сафида 100 та учрашувда 6 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган. У жамоага 2023 йилда Ла Лига ва Испания Суперкубогини ютишда ёрдам берди.



