UZ

Гаттузо: "Наполи"да 11та ўйинда 8та ғалаба, аммо биз "галактикос" ёки "Барса" эмасмиз" Янгиликлар

Гаттузо: "Наполи"да 11та ўйинда 8та ғалаба, аммо биз "галактикос" ёки "Барса" эмасмиз"

"Наполи" бош мураббийи Женнаро Гаттузо Европа Лигаси доирасидаги "Риека" (2:0)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз сўнгги 11та ўйин (12та – championat.asia таҳририяти)да 8та ғалабага эришдик, аммо агар одамлар бизни "галактикос" ["Реал"] ёки "Барселона" деб ўйлашаётган бўлса, улар қаттиқ адашишади.

Мен чанқоқликни, бир-биримизга ёрдам беришни ва биргаликда ишлашни кўрмоқчиман", - дейди Гаттузо.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Наполи"нинг уй стадиони "Сан-Паулу" Марадона шарафига қайта номланиши маълум бўлган эди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика