Гаттузо Францияда иш бошлаши мумкин

Mirjalol Normatov
4 авг 2019, 16:13
"Милан"нинг собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Нант" бош мураббийига айланиши мумкин.

"Soccerlink" хабарига кўра, у бир неча кун олдин ўз хоҳиши билан жамоани тарк этган Воҳид Ҳалилхожичнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

"Нант" бу борада Гаттузога таклиф билан чиққан. Агарда у бунга розилик бермаса, клуб жамоанинг собиқ футболчиси Стефан Дзианига таклиф билан чиқади.

Гаттузо ўтган мавсумда жамоани ЕЧЛга олиб чиқа олмагани учун истеъфога чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Soccerlink