UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  2 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  6 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  2 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  14 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  34

Гасперини: “Скудетто? Янада ўсишга эришмоқчимиз” Янгиликлар

Гасперини: “Скудетто? Янада ўсишга эришмоқчимиз”

“Аталанта” бош мураббийи Жан Пьеро Гаспирини жамоасининг Италия А сериясида “Лечче” устидан (7:2) қозонилган ғалабасидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен жамоам кўрсатган ўйиндан мамнунман. “Лечче” 0:2 ҳисобда ортда қолаётган вақтда “Аталанта” бироз муддат ўйин тизгинини қўлдан чиқаргандек бўлди, аммо тез орада тўп назоратини ўзимизга қайтардик ва ўзимиз истаган ўйинни намойиш эта бошладик ва бу ўйинни ўз фойдамизга ҳал бўлишига замин яратди. Футболчиларим кўплаб вазиятларни яратишди ва чиройли голларга муаллифлик қилишди. 

Бу каби ўйинлар йигитларга ўзларига бўлган ишончни янада оширади. Ҳисоб йириклашган бўлсада, ўйин осон кечгани йўқ. “Аталанта” турнир жадвалида тўртинчи ўрин учун кураш олиб бораяпти ва биз яна ЕЧЛда ўйнаш ниятидамиз.

Кейинги йил Скудетто учун кураш олиб бора оламизми? Ҳозир бу ҳақда гапириш қийин. Чунки биз жуда кўп ўйинларда майдонга тушаяпмиз. Чемпионлик учун 90 очко тўплаш керак. Бизнинг мақсад эса ҳеч бўлмаса 70 очко йиғиш. Биз ўйиндан ўйинга ривожланиш истагидамиз”,  дейди “Аталанта” устози.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика