UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  3 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  18 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  4 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  23 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11

Ғаройиб тасодиф ва туғилган кунга тўғри келган ёқимли эътироф — Шомуродовнинг биринчи мураббийи Беғамов тузган рейтинг ҳақида Янгиликлар

Ғаройиб тасодиф ва туғилган кунга тўғри келган ёқимли эътироф — Шомуродовнинг биринчи мураббийи Беғамов тузган рейтинг ҳақида

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистонда футбол бўйича йил лауреатлари эътироф этилди.

ЎФА ва ПФЛ ўтказган тақдирлаш маросимида номинациялар қаторида "Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи" лауреати соврини "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга топширилди.

Бугун эса сайтимизда журналист Шаҳбоз Беғамовнинг ўз версияга кўра тузган рейтинги эълон қилинди. Эътиборлиси, Беғамов тузган рейтингда "энг яхши ёшлар мураббийи" номинациясида "Машъал" академиясида фаолият кўрсатган, айни пайтда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея тан олинган Элдор Шомуродовнинг биринчи мураббийи Отажон Авазов эътироф этилган.

Мазкур рейтингни ўтмишнинг афсонавий футболчиси, ҳозирда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаётган Азамат Абдураимов ўзининг "facebook"даги саҳифасида қўллаб-қувватлаб, Беғамовнинг талқини бўйича берилган рейтингни пост сифатида бўлишди. Мазкур пост тагига эса Беғамов талқини бўйича энг яхши ёшлар мураббийи деб эътироф этилган Элдор Шомуродовнинг биринчи мураббийи Отажон Авазов изоҳ, яъни "коммент" ёзиб, шундай деган: "Туғилган кунимда бундай мақола... Жуда хурсандман. Ҳаммага раҳмат!".


"Facebook"даги Отажон Авазовнинг шахсий маълумотларига кўра, бугун ростан ҳам Элдор Шомуродовни катта футболга олиб кирган мураббий таваллуд топган кун экан.

Шу муносабат билан "championat.asia" ижодий жамоаси ҳамда миллионлаб мухлислари номидан Элдор Шомуродовдек истеъдодни ўзбек футболи учун тарбиялаган Отажон Авазовни муборакбод этамиз!


Ўзбек футболи афсонаси — Миржалол Қосимов қўлидан Элдор Шомуродовнинг устози Отажон Авазов медал қабул қилмоқда


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика