Гари Невилл: "Криштиану Роналду - ҳимояга қайтиши шарт бўлмаган ягона футболчи"

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2015, 12:43
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Гари Невиллнинг сўзларига кўра, "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа билан бирга ҳимояга қайтиши шарт эмас.

"У "Манчестер Юнайтед"далигида олдинда қолар эди. Роналду - ортга қайтишга мажбур бўлмаган ягона футболчи. У ҳар мавсумн 45тадан гол уради.

Шу сабабли у кучини тежаши лозим. Ҳозирги футболда ҳар бир футболчи бутун майдон бўйлаб ҳаракат қилиши керак, аммо Роналду - истисно. У ҳимояга қайтгандан кўра, ҳужумда кўпроқ фойда беради" - дейди Гари Невилл.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports