
"Манчестер Юнайтед" ҳозирча бош мураббий алмашиш жараёнини жуда қийин бошдан ўтказяпти. Мойеснинг ўрнида ҳар қандай мураббий бўлганида ҳам шундай аҳволга тушиб қолган бўларди. Унга вақт керак. Фикримча мавсум сўнггига қадар уни аниқ ишдан бўшатишмайди. Бироқ "МЮ" ҳозирданоқ яхши ўйнай бошламаса бўлмайди", дея Линекердан ВВС иқтибос келтирмоқда.