UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинларида Фарер оролларига ютқазди  1 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  27 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  19 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  36 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  12 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7

Гана термасининг собиқ футболчиси футбол ўйини вақтида вафот этди Янгиликлар

Гана термасининг собиқ футболчиси футбол ўйини вақтида вафот этди

Албаниянинг "Эгнатия" жамоаси футболчиси Рафаэль Двамена футбол учрашуви вақтида ҳушини йўқотди ва вафот этди.

У шу куни 28 ёшда бўлганди.

Футболчи "Партизан"га қарши ўйин вақтида юраги ҳуруж қилиб қолди ва тезда касалхонага олиб кетилди. Бироқ ганаликни қутқариб қолишнинг иложи бўлмади. Немис матбуоти хабарига кўра, Дваменада олдин ҳам юраги билан муаммолари бўлган. 2020 йилда унинг юрагигга дефибриллятор ўрнатилганди. Бироқ бу 2021 йилда унинг хушидан кетиб қолишидан қутқариб қололмаганди.

2020 йилда Дваменага шифокорлар футбол ўйнаш ҳаёти учун хавфлилигини ва буни якунлаш кераклигини айтишганди. 2022 йилда футболчи ўз ташаббуси билан дефибрилляторни олиб ташлаганди.

"Бу технологияга ишонмайман, жуда хавфни масъулиятимга оляпман. Агарда нимадир бўлса, ўзимнинг айбим бўлади", - деганди ўшанда ганалик футболчи.

Дваменанинг вафоти сабабли Албанияда дам олиш кунларидаги барча ўйинлар бекор қилинди.

Рафаэль Гана термасида 9 ўйин ўтказган.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика