Гамейронинг голи “Атлетико”га ғалаба келтирди

14 янв 2018, 00:38
Ла Лиганинг 19-турида “Атлетико” сафарда ғалаба қозонди.

“Эйбар” меҳмони бўлган мадридиликлар учрашувнинг 27-дақиқасида француз ҳужумчиси Кевин Гамейронинг ягона голи эвазига сафардан уч очко билан қайтадиган бўлишди.

Ушбу ғалабадан кейин “Атлетико” очколари сонини 42 тага етказди ва Ла Лига турнир жадвалида иккинчи поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia