
"Тоттенхэм"да унга чап қанот ҳимоячиси сифатида қарашарди. У пайтда Бэйл ўз нуқтасида энг яхшилардан ҳисобланмасди. Мен ҳам кўпчилик қатори унинг ҳужумкорлигига эътиборимни қаратдим. Лекин, ўша вақтда биз футболчи учун 6 миллион тўлай олмасдик. Уни ижарага олишни истагандик. Аммо, лондонликлар ушбу таклифга рад жавобини берганлар. Ўша пайтда кўпчилик Бэйлга ишонч билдирмасди", - дейди мураббий.