
Жамоа бошлиғи Шарофиддин Саидмуродовнинг championat.asia сайтига хабар беришича, давралар оралиғида Солижон Хайруллаев, Шаҳзод Маннонов, Марат Ҳошимов (уччаласи ҳам "Хоразм"), Рамзиддин Тўхтаназаров ва Хожиакбар Ҳайдаров ("Пахтакор") жамоани тарк этган.
Йўқотишлар ўрнини тўлдириш мақсадида ва таркибдаги рақобатни янада кучайтириш учун Регистондан Марат Қудратов, Зоминдан Жасур Ҳасанов шунингдек Пахтакор-2дан уч нафар истеъдодли ўйинчилар таклиф этилган. Футболчиларни Анвар Алматов ва Баҳриддин Раҳмонқулов шуғуллантирмоқда.
Жамоа режага кўра, 4 октябрга қадар, ўз қароргоҳида йиғин ўтказади. 5 октябрь куни эса Наманганга йўлга чиқади.