UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  3 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  35 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

Ғалабани излаб: Бакаев жамоаси учун навбатдаги синов Самарқандда Янгиликлар

Ғалабани излаб: Бакаев жамоаси учун навбатдаги синов Самарқандда

Бугундан Суперлиганинг 12-тур учрашувларига старт берилади.

Илк тўқнашув Самарқандда "Андижон" ва "Бухоро" жамоалари ўртасида кечади. 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоаларнинг Суперлига доирасидаги 51-учрашуви ҳисобланади. Ҳозиргача ўтказилган 50 беллашувдан 21 тасида "Бухоро" ғалаба қозонган бўлса, 16 ўйинда "Андижон" зафар қучган. Яна 13 учрашув дуранг билан якунланган.

Сўнгги йилларда устунлик андижонликлар томонида: охирги беш ўйинда тўрт ғалаба ва бир дуранг. Бакаев жамоаси рақибини охирги бор 2019 йил июнь ойида мағлуб этган.

Охирги 5 учрашув натижалари:

27.07.2019 – Андижон 2:0 Бухоро

15.06.2020 – Бухоро 2:2 Андижон

25.09.2020 – Андижон 2:1 Бухоро

23.06.2023 – Бухоро 0:1 Андижон

01.12.2023 – Андижон 1:0 Бухоро

Жамоаларнинг айни пайтдаги ҳолати

"Бухоро"да барқарорлик йўқолган. Бакаев шогирдлари сўнгги 8 ўйинда ғалабага эриша олмаяпти. Охирги бор жамоа 27 март куни 3-турда "Хоразм"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди. Ҳозирча 8 очко билан 15-ўринда боришмоқда.

"Андижон"да эса янги босқич бошланган. Хомяков даври якунлангач, жамоа Максим Шацких қўли остида қайта шакллантирилмоқда. Танаффусдан фойдаланган ҳолда жамоа Хўжандда йиғин ўтказди, бир қатор легионер футболчилар Миомир Жюричкович, Мирзад Механович, Ислам Машуков билан хайрлашди. Ҳозирда жамоа 10-ўринда, сўнгги турда "Сурхон" устидан қозонган ғалаба ва Суперкубокдаги ишончли ўйин кайфиятни кўтариб турибди.

Биринчи давра тақвими

"Бухоро":

20.06.2025 – "Нефтчи" - "Бухоро"

29.06.2025 – "Бухоро" - "Шўртан"

04.07.2025 – "Сурхон" - "Бухоро"

"Андижон":

19.06.2025 – "Андижон" - "Қизилқум"

26.06.2025 – "Хоразм" - "Андижон"

05.07.2025 – "Андижон" - "Бунёдкор"

CODE

Беллашув вақти

Учрашув Самарқанддаги "Динамо" стадионида соат 20:00 да старт олади. Қайси жамоа ўз тарихига яна бир зафар ёзади – бу кеча аниқ бўлади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика