UZ

Сўнгги янгиликлар

08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  0 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  1 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  8 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  85 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2

Фёдоров ўзбекистонлик ёшларнинг россияликлардан устунлиги, Шомуродов, футболчиларнинг маоши, клуб, овқатлар, оиласи ва Тошкент ҳақида Янгиликлар

Фёдоров ўзбекистонлик ёшларнинг россияликлардан устунлиги, Шомуродов, футболчиларнинг маоши, клуб, овқатлар, оиласи ва Тошкент ҳақида

"Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров sportbox.ru сайтига катта интервью берди.

У Россия ва Ўзбекистонда яшайди ва икки мамлакатда ҳам уни қадрлашади ва ҳурмат қилишади. 2008 йилда "Рубин" билан чемпионликка эришган, Фарғонанинг "Нефтчи"си билан эса 4 карра мамлакат ғолибига айланган. Фаолиятидаги энг катта муваффақияти эса Ўзбекистон терма жамоаси билан 1994 йилги Осиё ўйинларини ютганидир.


- Кайфиятлар қандай?

- Сўнгги вақтларда яхши эмас. "Локомотив" кетма-кет 3 бор мағлубиятга учради.


- Жорий мавсумда жамоангизнинг ишлари жойида эмасми?

- Жойида, аммо таркиб деярли 100 фоизга ўзгариб кетди. Биз олдинги услубда ўйнашга ҳаракат қиляпмиз, аммо ҳозирча ўхшамаяпти.

Энг қизиғи, бизда мудофаада муаммолар бор. Гап шундаки, ўзимиз хоҳлаганларини ололмадик. Муаммони ҳал этиш учун бу етарли эмас.


- Мақсад доимгидек биринчи ўринми?

- Ҳа, албатта. Яна битта мақсад - чиройли футбол кўрсатиш.


- Клуб раҳбарияти натижа яхши эмаслиги ортидан сизга босим ўтказмаяптими?

- Тушунишмоқда. Улар бизнинг асосий футболчиларимиз - қишда тўрттаси кетганини, яқинда чап қанот ҳимоячимиз кетганини билишади. Ҳаммаси - тўпланган ўйинчилар эди.

Қолаверса биз қисқа ва ўрта поғоналарда мураккаб футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бизни шундай ютишмоқда: бутун жамоа орқага ўтиб олади, кейин қарши ҳужум ва гол.

Дўстларим биз ютқазган икки ўйиннинг ёзувларини томоша қилишди. Уларнинг айтишича, ўйиннинг бир неча сониясини кесиб ташласа, нима учун мағлубиятга учраганимизни билиб бўлмас экан.


"Ўзбекистонда футболчилар 500дан 1000 долларгача маош олишади"

- Умуман, Ўзбекистонда ишлаш қандай?

- Қизиқарли. Мен Осиё Чемпионлар Лигасида ўзимни синаб кўриш учун бу ерга келдим. Биз ўтган йили гуруҳда ўйнадик ва қандайдир тажриба олдик. Ўзбекистонда улғаяётган ҳозирги ёшлар умуман бошқача эканлигини англадим. Ҳа, нафақат бу ерда, балки Россия ва бошқа мамлакатларда ҳам. Россияда ҳали ҳам Совет анъаналари кучли, ҳатто бу мерос эмас, балки менталитетдир.



- Ўзбек футболчилари россияликлардан нимаси билан фарқ қилади?

- Улар техник тарафлама кучлироқ. Ўзбекистонда 16 ёшдан 20 ёшгача бўлган иқтидорли футболчилар жуда кўп. Россиядаги ёшлардан ҳам кўплиги аниқ. Аммо, уларнинг катталар футболига ўтиши билан боғлиқ тизим яратилмаган. Ўринбосарлар таркибида ўйнайдиган ажойиб йигитлар ўсишдан тўхтаб қолишди. Уларда қандайдир пул олишни бошлаганларида ва қулай шароитларга эга бўлишганида ўсиш истаги йўқолмоқда. Россияда эса техник жиҳатдан имконияти кам бўлганлар олдинга интилишади.


- Ўзбек ёшлари қайси чемпионатларни орзу қилишади?

- Орзу қилишади - аммо бу учун ҳеч қандай куч сарфлашмайди. Лекин кўпчилик Россияда ўйнашни хоҳлайди. Аммо, бунинг учун камида рус тилини билиш керак ва ҳозирги авлодда бундайлар кам.


- Ўзбекистонда футболчилар ўртача қанча маош олишади?

- Бир ойда 500 доллардан 1000 долларгача. Кимдир 2 минг доллар ҳам олиши мумкин, аммо бундайлар кўп эмас.


- Сиз жамоада рус тилида гапирасизми?

- Ҳа, аммо кўп киши тушунмайди. Мен якка суҳбатлар олиб борганимда, катта ёшдаги футболчилардан таржимон бўлиб туришларини сўрайман. Менинг мураббийлар штабимда ўзбек тилида ҳеч гапирмайди.


- Ўзингизчи?

- Ҳа, оддий нарсаларни ўзбек тилида тушунтира оламан.


- Ҳозирда Ўзбекистон чемпионатида россияликлардан кимлар бор?

- Охирги пайтларда улар жуда кам. Бизда, яъни "Локомотив"да Павелнинг укаси Кирилл Погребняк ўйнайди.


- Сиз учун Россиядаги энг кучли ўзбек футболчиси ким?

- Элдор Шомуродов - сўзсиз!


- Уни бошқалардан нима фарқлаб туради?

- У Криштиану Роналду каби меҳнаткаш. Ўз вақтида унинг амакиси билан ўйнаганман - у ҳам шунақа эди. Бу уларнинг қонида бор. Менимча Карпин тўғри иш қилди ва уни ҳужум марказига қўйди. У Ўзбекистонда клуб ва терма жамоада кўпроқ қанотда ўйнарди.

Элдорда ақлдан оздирадиган техника йўқ, аммо босим, гол сезиш қобилияти бор. Энг асосийси, олдинроқ айтганимдек, у меҳнатсевар ва ўрганишга тайёр. Айнан шу нарса ўзбек ёшларининг кўпига етишмайди.



- Ўзбек футболи тарихидаги энг кучли 3 ўйинчи?

- Биринчи ўринда - Миржалол Қосимов. Бундан ташқари Геннадий Красницкий ва Биродар Абдураимов.


"Ўғилларимдан фахрланаман"

- Тошкентда яшаш қандай?

- Карантин пайтида унча яхши эмас. Мен аллақачон ярим йил бир ўзим яшаяпман, оилам Москвада. Бу албатта психологик жиҳатдан қийин.

Умуман олганда Тошкентда яшаш ўртача.


- У ерда сизга нима кўпроқ ёқади?

- Тошкент бутун Ўзбекистон каби илиқ ва дўстона жойдир. Инсонлар бир-бирига яхши муносабатда бўлишади.


- Тошкентни қайсидир Россиядаги шаҳарга таққослаш мумкинми?

- Билмадим. Балки, Қозонгадир.


- Иссиқ безовта қилмаяптими?

- Бўлмасамчи! Бу биринчи навбатда бу ерга келганларга сезилади. Менинг жамоамда легионерлар бор ва улар кўпроқ бундан қийналишади. Ўзбекистондаги иссиқ ҳолатингизга таъсир қилмасдан қолмайди.

Мен бу ерга 20 йиллик танаффусдан кейин 2014 йилда келгандим ва менга мослашиш қийин кечганди.

- Сиз "Локомотив"даги легионерлар ҳақида гапирдингиз. Улар кимлар?

- Ҳозирги таркибда булар Кирилл Погребняк, черногориялик Славко Дамьянович ва грузиялик Кахи Махарадзе, аммо Кахи 10 йилдан буён Ўзбекистонда яшайди, шу сабабли у кўникиб бўлган. Буларга осон бўлмаслиги аниқ ва мен бу ҳақида уларни огоҳлантирдим. Вақти-вақти билан улар олдимга келишади: "Витальич, нафас олиш имконсиз, машғулот эса бундан ҳам баттар". Иссиқлик сизни чарчатади ва кучсиз қолдиради.


- Сиздан ўзбек ошхонаси ҳақида сўрамасам бўлмасди: сизга ёқадими?

- Мен учун дунёдаги энг зўри.



- Сиз бизнинг ўқувчиларга қайси овқатни маслаҳат берасиз?

- Шубҳасиз - паловни. Кейин қозон-кабобни. Сомсани ҳам. Менимча, у энг мазалиси.

Аммо қизиғи, мен 2 мартдан православ сифатида рўза тутишни бошладим ва гўшт еганим йўқ.


- Ўзингиз нималарни тайёрлай оласиз?

- Кўп нарсаларни. Хоҳлаганимни тайёрлайман. Карантин вақтида ўзим учун кўплаб овқатларни кашф қилдим. Такрорлайман, кўплари ўсимлик ёғи ва сабзавотлар билан пишириладиган овқатлардир.


- Энг мазали ўзбек десерти?

- Қовун ва тарвуз. Мен ҳали помидорни айтмадим, аммо бу савзавот (кулади). Мен учун пишган ўзбек помидоридан бошқаси йўқ!


- Ҳозир оилангиздан узоқсиз, аммо кўпроқ нарса билишни хоҳлайман. Айта оласизми?

- Жоним билан. Рафиқам Светлана билан анчадан бери танишмиз, шу йил турмушимизга 27 йил бўлади. Мени доим қўллаб-қувватлайдиган ажойиб инсон.

Катта ўғлим Никита 26 ёш. У Ўзбекистонда туғилган. Спорт юристи, ҳозирда Москванинг "Локомотив" клубида ишламоқда, шу билан бирга РФИда киберспорт билан шуғулланади.

Кичкина ўғлим Алексей МДУнинг иқтисодиёт факультетида учинчи курсда ўқийди. Ўзи "бюджет"га кирди, - бу биз учун ғурурдир. Уни Ғалаба Кунидек нишонладик (кулади)


- Россияда тез-тез бўласизми?

- Эпидемияга қадар Москвага икки ойда бир марта борардим. Ёки рафиқам ва болаларим шу ерга келишарди. Ҳозир эса Россияда 2 январдан бери бўлмаяпман.


- Фаолиятингиздаги энг ёрқин ўйин?

- 1994 йил Хиросимада ўтган Осиё Кубоги финалида Хитойни 4:2га ютганимиз. Мен ўшанда 23 ёш эдим...


- Фаолиятингизда нимадан афсусланасиз?

- Йўқ, ундай демаган бўлардим. Агар мен бошқача йўл тутсам, у ҳолда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Йўқ, афсусланмайман. Мен 38 ёшгача Ўзбекистон ва Россияда юқори ўринлар учун курашадиган жамоаларда ўйнадим.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика