UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  62 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  3 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  7 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

Футзал. Вьетнам-2014. Ўзбекистон кейинги босқичда Ливан билан ўйнайди Янгиликлар

Футзал. Вьетнам-2014. Ўзбекистон кейинги босқичда Ливан билан ўйнайди

Футзал бўйича Вьетнамда давом этаётган Осиё чемпионатининг учинчи тур беллашувлари давом этмоқда.
Терма жамоамиз ўз гуруҳида 7 очко билан биринчи ўринни банд этди, энди чорак финалда бизга Ливан рақиблик қилади.

"D" гуруҳи, 3-тур
Ўзбекистон - Жанубий Корея 3:0

Голлар:
Шуҳрат Тожибоев16, Даврон Чориев 34, Дилшод Рахматов 39

Ўзбекистон: (бошланғич таркиб) 1.Рустам Умаров, 2.Умид Холматов, 4.Шуҳрат Тожибоев, 8.Фарход Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов .

Захирадан ўйинга қўшиладиганлар: 3.Жавлон Аноров, 5.Мақсуд Файзуллаев, 6.Даврон Абдураҳмонов, 7.Дилшод Рахматов, 9.Андрей Шлема, 13.Даврон Чориев, 14.Аъзам Саидахматов, 12.Клим Тюгаев, 15.Жасур Содиқов.

Жанубий Корея: (бошланғич таркиб) Ли Кюнг Ҳо, Парк Ҳанул, Ким Мин Кук, Ли Минёнг, Шин Жонгҳун.

Захирадан ўйинга қўшиладиганлар: Ли Ву Жин, Ли Ё Ҳан, Лим Кёнҳун, Ли Жунг Вон, Ким Чул Ки, Ли Жо Сеоп, Чои Кюнг Жин,  Ким Ҳо Жин, Ли Доёнг.


"D" гуруҳи

Жамоалар
Ў
Ю
Д
М
УГ
ЎГ
ТН
О
Ўзбекистон
3 2 1 0 7 3 4 7
Япония
3 2 0 1 17 2 15 6
Қирғизистон 3 1 1 1 6 7 -1 4
Жанубий Корея
3 0 0 2 1 19 -18 0


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунига етди.

Ўйин тугашига 11 сония вақт қолди.

Бу сафар ҳам футзалчиларимиз стандартни голга айлантиришди. Тожибоевнинг пасини Рахматов голга айлантирди.

39' Гоооооооллллл, Дилшод Рахматов ҳисобни йириклаштирди.

39' Рустам Умаров қўпол хатога йўл қўйди, рақиблар бўш қолган дарвозвгв тўп кирита олишмади.

38' Рақиблар ўйновчи дарвозабонни туширишди.

37' Шин Жонгҳуннинг навбатдаги кучли ва аниқ зарбаси, Умаров ҳали ҳам ўз жойида.

Бу Даврон Чориевнинг терма жамоадаги дебют голи.

Шуҳрат Тожибоевнинг пасидан сўнг Даврон Чориев дарвозабоннинг оёқлари орасидаги тирқишни кўриб қолди ва зарба берди, 2:0.

34' Гооооолллл, 2:0.

31' Бу сафар Жавлон Аноров зарба берди, дарвозабон ўз жойида.

30' Даврон Чориевнинг парашут усулдаги зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги иккинчи ўйинда японлар Қирғизистонни 3:0 ҳисобида мағлуб этишмоқда.

26' Жанубий Корея ҳисобни тенглаштиришга яқин эди, тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди.

25' Жасур Содиқов қулай имкониятни кўкка совурди.

23' Вьетнамга терма жамоамизни қўллаш учун 12 нафар муҳлис борган, шунингдек, маҳаллий ишқибозларлар ҳам Ўзбекистонга муҳлислик қилишмоқда. Мажмуада Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги юзлаб махаллий муҳлислар тинимсиз қўллаб-қувватлашмоқда.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча терма жамоамиз кичик ҳисобда олдинда боришмоқда.

20' Шин Жонгҳуннинг жуда хавфли зарбасини Рустам Умаров бартараф этди.

Терма жамоамиз аъзолари стандарт вазиятдан самарали фойдаланишди. Дилшод Рахматов узоқ бурчакда турган Шуҳрат Тожибоевни қидириб топди, сардоримиз эса уялтириб қўймади.

16' Гоооооооллллл, Шуҳрат Тожибоев терма жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда.

16' Баҳодир Аҳмедов тайм-аут олди, танаффусга ҳисобдаги устунлик билан чиқиб кетиш зарур.

13' Футзалчиларимизнинг навбатдаги зарбаси ҳам дарвоза устунига тегди, рақиб дарвозаси сеҳрлангандек тасаввур уйғотмоқда.

9' Андрей Шлеманинг зарбаси дарвоза устунини қидириб топди.

9' Жасур Содиқовда кетма-кет иккита имконият юзага келган эди, аммо яна дарвозабон ўзини кўрсатди.

8' Ўйиндаги катта устунликка қарамасдан вакилларимиз рақиблар дарвозасини нишонга олишни уддасидан чиқа олишмаяпти.

4' Ҳозирча сезиларли устунлик бизникилар томонда, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари шйинни жуда ҳам фаол бошлашди.

2' Ўйиндаги илк хавфли вазият Жанубий Корея дарвозаси олдида рўй берди. Фарҳод Абдумавлоновнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон Ли Кюнг Ҳо қайтариб қолди.

Учрашув бошланди.


Бугунги ўйин қайдномаси

Бироздан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши паркетга чиқади. Жамоаларнинг бошланғич таркиблари эълон қилинди.
Учрашувдан матнли трансляцияни шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.

"D" гуруҳи, 3-тур
Япония - Қирғизистон 4:0

Голлар: Акира Минамото 4, Нибуя Казуҳиро 9, Осодо Нобуя 17, 35.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика