UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  0 00:15ЕЧЛ. ПСЖ – "Арсенал" 1:0 (матнли трансляция)  48 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  2 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  7 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 23:10Саудия Арабистони. "Ал Насср" – "Ал Иттиҳод" (онлайн ҳисоб)  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  6 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  20 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  8

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ярим финалда Ироққа мағлуб бўлди Янгиликлар

Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ярим финалда Ироққа мағлуб бўлди

Таиландда футзал бўйича тарихда илк маротаба ўтказилаётган U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ ёшлари билан кураш олиб боришди. Афсуски, вакилларимиз бугун ироқликлардан 1:5 ҳисобида енгилишди ва финал йўлланмасидан маҳрум бўлишди.

Энди Ўзбекистон U-20 терма жамоаси учинчи ўрин учун Таиланд ёшлари билан кураш олиб боришади.


U-20 Осиё чемпионати
Ярим финал
, 24.05.2017
"Bangkok Arena", 17:00
Ироқ U-20 - Ўзбекистон U-20 5:1

Голлар: А.Ҳ.Ал-Судани 14, 24, А.Али Даҳел 23, Ф.Ал-Аззави 32, А.Муҳаммадиев 38 (авт.) - А.Муҳаммадиев 32
Ироқ U-20 (биринчи бешлик): 12.Зоҳир Маҳди Ҳади, 2.Али Саад Ҳамед, 5.Али Ҳуссеин Ал-Судани, 7.Ҳасан Кадим Ҳилфи, 10.Фаҳад Метҳақ Ал-Аззави.
Захира: Яҳя Абдулнур Раҳим, 3.Ҳамза Аббас Замет, 4.Муҳеб Алдин Ал-Таи, 6.Заид Али Ал-Ҳаким, 8.Ҳаит Риёд Араб, 9.Аббас Али Даҳел, 11.Моамин Фавзи Жафар, 13.Али Ҳақи Исмоил, 14.Али Муслим Санке.

Ўзбекистон U-20 (биринчи бешлик): 1.Мирислом Миралиев, 7.Илҳомжон Ҳамроев, 11.Хушнур Эркинов, 13.Акбар Усмонов, 14.Саид Ризо Миршарофов.
Захира: 2.Шоҳжаҳон Шоназаров, 3.Ботирбек Ризаев, 4.Асли Муҳаммадиев, 5.Олимжон Воҳидов, 6.Меҳрож Худойбердиев, 8.Хусниддин Нишонов, 9.Равшан Исматуллаев, 10.Дониёрбек Тоҳиров.


Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Эрон Таиландни қўшимча бўлимларда мағлуб этиб финалга чиқди


Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ироқ - Ўзбекистон ОНЛАЙН ВИДЕО


- Ироқ давлат мадҳияси янграмоқда.

- Энди эса Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда.

- Жамоавий суратга тушилди ва сардорлар ким ўйинни бошлаб беришини аниқлаб олишди.

Бугун ёшларимиз таркибида чорак финал баҳхсида қизил карточка олган Хусниддин Нишонов майдонга тушмайди.

Учрашув бошланди. Ироқликлар бошлаб беришди баҳсни.

Аренада мухлислар олдинги ўйинларимизга қараганда анча кўп.

3 - Ҳозирча ироқликлар босим уюштиришга уринишмоқда.

4 - Зарбааа, Акбар Усмонов дарвоза устунини нишонга олди.

Акбарнинг навбатдаги зарбаси бироз ноаниқ кетди.

Зарбаа, дарвозабонимиз Мирислом Миралиев кетма-кет иккита вазиятда жамоамизни голдан сақлаб қолди.

Уҳҳ, Акбар тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўймоқчи бўлган эди, бироз ноаниқ кетди зарбаси

Бугунги учрашувни асосий дарвозабонимиз Суннатжон Анваров ҳам ўтказиб юбормоқда.

Зарбааа, Хушнур Эркинов жуда қулаай имкониятдан фойдалана олмади.

Вакилларимиздан навбатдаги зарба, бу сафар Саид Ризо Миршарофовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

Гол, афсуски Али Ҳуссеин Ал-Судани қанотда Миршарофовни осонгина алдаб ўтиб дарвозамизга гол урди - 1:0.

Илҳом Ҳамроевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

18 - Мирислом яна бир бор сейв амалга оширди.

Биринчи бўлим ироқликларнинг кичик ҳисобдаги устунлигида якунланди.

Иккинчи бўлимни вакилларимиз бошлаб беришди.

22 - Ироқлик ўйинчининг зарбаси дарвозамиз устунига тегди.

23 - Гол, Аббас Али Даҳел жамоасининг иккинчи голини урди

24 - Гол, Ироқ ёшлари учинчи тўпни киритишди.

32 - Гоооооллллл, Асли Муҳаммадиеввв ҳисобни қисқартирди.

32 - Гол, афсуски жамоа сардори Илҳом Ҳамроев хатога йўл қўйди ва тўпни рақибга олдирди

Вакилларимиз ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилишмоқда, лекин фойда чиқмаяпти.

38 - Гол, афсуски вакилларимиз энди ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишди.

39 - Ироқлик ўйинчининг жаримадан тепган жуда кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

Учрашув якунланди. Ироқ финалда, биз эса учинчи ўрин учун Таиланд билан беллашамиз.



Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика