Футзал. Терма жамоамиз рейтингдаги ўрнини сақлаб қолди

Tolibjon Qosimov
4 авг 2017, 11:01
Футзал бўйича дунё терма жамоаларининг июль ойи учун рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси июль ойи рейтингида 1202 очко билан 27-ўринни эгаллаб турибди. Бу борада терма жамоамиз Осиё давлатлари орасида бешинчи ўринда. Биздан аввалги ўринларни Эрон, Таиланд, Япония ва Австралия терма жамоалари банд этишган.

Дунё терма жамоалари рейтингини ҳамон Бразилия футзалчилари бошқариб боришяпти. Кейинги ўринлардан Испания, Россия, Аргентина, Италия, Эрон, Португалия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон терма жамоалари жой олишган.



Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: olamsport.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›