UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  0 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  1 20:13"Ювентус" — "Милан". Влахович, Пулишич, Леау ва Жиру асосий таркибда  1 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  7 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  1 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  5 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  5

Футзал. Рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддатлари Янгиликлар

Футзал. Рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддатлари

Хабарингиз бор, жорий йилнинг октябрь ойидан эътиборан футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2021/22 йилги мавсуми старт олади.

“2021/22 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган футзал мусобақалари регламенти” 10.1-бандида кўрсатилгандек, футзалчиларни мусобақаларга рўйхатдан ўтказиш 2021 йилнинг 2 августидан 2021 йилнинг 6 октябрь кунига қадар давом этади. Қишки трансфер ойнаси эса 2022 йилнинг 17 январидан шу йилнинг 12 февралига қадар очиқ бўлади.

2021 йил 1 октябрь кунидан 6 октябрь кунигача футзал бўйича Олий лига баҳсларида қатнашувчи жамоалар учун тегишли ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги муддатлари сифатида қайд этилган.

 

Жамоаларнинг рўйхатдан ўтиш тартиби қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

1 октябрь (9:00 — 13:00) — АГМК

1 октябрь (14:00 — 18:00) — “Максам-Чирчиқ”

2 октябрь (9:00 — 13:00) — “Динамо”

2 октябрь (14:00 — 18:00) — “Нефтчи”

3 октябрь (9:00 — 13:00) — “Навбаҳор”

3 октябрь (14:00 — 18:00) — “Насаф”

4 октябрь (9:00 — 13:00) — “Металлург”

4 октябрь (14:00 — 18:00) — “Строитель Зарафшон”

5 октябрь (9:00 — 13:00) — “Локомотив”

5 октябрь (14:00 — 18:00) — “Бунедкор”

6 октябрь (9:00 — 13:00) — “Пахтакор”

6 октябрь (14:00 — 18:00) — “HUAXIN-Жиззах”.

 

Бунда 7 октябрь барча футзал жамоалари учун рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги куни сифатида белгиланади. Яъни, трансфер ойнасининг сўнгги куни бўлган 6 октябрда тузилган меҳнат шартномаларини 7 октябрь куни ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказиш мумкин бўлади. Жамоалар дам олиш кунларидан ташқарида, аниқроғи, 1 октябрь санасига қадар ҳам рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга оширишлари мумкин бўлади.

Олий лиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими санасига тез орада аниқлик киритилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика