UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  1 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  6 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  4 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  3

Футзал. Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ учун таркибни эълон қилди, унда 3 нафар бразилиялик бор Янгиликлар

Футзал. Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ учун таркибни эълон қилди, унда 3 нафар бразилиялик бор

Шу йилнинг 12 сентябридан 3 октябрига қадар футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақада қўшниларимиз Қозоғистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бир неча кун олдин Қозоғистон футбол федерацияси терма жамоанинг мундиал учун 16 ўйинчидан иборат якуний таркибини эълон қилди. Олдин ЖЧга 14 нафар футзалчини "заявка" қилиш мумкин эди. Бу сафар эса 16 нафар ўйинчини "заявка" қилиш мумкин.

Қозоғистон терма жамоасининг ЖЧ-2021 учун якуний таркиби

Дарвозабонлар: Игита, Нарун Сериков (иккиси - "Кайрат"), Рауан Атантаев ("Атирау");

Ўйинчилар: Тайнан ("Эль-Посо", Испания), Дуглас, Даурен Нургожин, Чингиз Есенаманов, Альберт Акбаликов, Биржан Оразов, Даурен Турсагулов (ҳаммаси - "Кайрат"), Азат Валиуллин ("Ухта", Россия), Арнольд Кнауб, Нурбек Карагулов (иккиси - "Актобе"), Болат Сарбасов, Жомарт Токаев (иккиси - "Атирау"), Турехан Досов ("Байтерек"), Агедиль Мадияров ("Липецк", Россия).


Кўриб турганингиздек, қўшниларимиз бош мураббийи Рикардо Кака охирги рўйхатга 3 нафар асли бразилиялик бўлган маҳаллийлаштирилган футзалчини киритган. Булар: Игита, Тайнан ва Дуглас. Яна бир маҳаллийлаштирилган бразилиялик Лео эса июль ойи бошида ўнг оёғидан операция қилинган ва мундиални ўтказиб юборади.

Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ-2021нинг "A" гуруҳида Литва, Коста-Рика ва Венесуэлага қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг мундиал учун таркиби ҳали эълон қилинмади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика