UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  2 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  1 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади Янгиликлар

Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Теглар :  Футзал
Футзал бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси 22-24 явнарь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказади.

Хосе Мария Мендес бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мазкур йиғин давомида 22 ҳамда 23 январь кунлари мезбон – Қозоғистон футзал терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Терма жамоа делегацияси 21 январь куни Олмаота шаҳрига жўнаб кетади ва 24 январь куни Тошкентга қайтади. Мазкур йиғин давомида терма жамоа мураббийлар штаби Осиё чемпионати олдидан ўйинчиларнинг функционал тайёргарлигини кўздан кечиришни ва терма жамоа таркибининг асосини ташкил қилувчи ўйинчиларнинг ҳолатини текширишни мақсад қилган.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шундан сўнг тайёгарликни Тошкентда давом эттиради ва режа бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўради.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Олмаота шаҳридаги йиғинида иштирок этадиган таркиби:

Дарвозабонлар:
Рустам Умаров
Акмал Ҳазратқулов
Клим Тюгаев
Ўйинчилар:
Нодир Элибоев
Жавлон Аноров
Артур Юнусов
Фарҳод Абдумавлонов
Дилшод Раҳматов
Феруз Фаҳриддинов
Дилшод Ирсалиев
Андрей Шлема
Даврон Чориев
Жамолиддин Шарипов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика