UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  2 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  7 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  23 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  11 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  16 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  53

Футзал. Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби ким бўлади? (А гуруҳидаги вазият) Янгиликлар

Футзал. Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби ким бўлади? (А гуруҳидаги вазият)

Қувайтда футзал бўйича Осиё кубоги давом этмоқда.

Гуруҳдаги дастлабки икки ўйинда ғалаба қозонган Ўзбекистон футзал терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни кафолатлаб, муддатидан олдин плей-офф масаласини ҳал қилди. Ўзбекистон футзал терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби A гуруҳида иккинчи ўринни олган терма жамоа бўлади. 

А гуруҳида эса интрига учинчи тургача сақланиб турибди. Ҳозиргина Таиланд ва Қувайт терма жамоалари ўзаро дуранг қайд этишди. А гуруҳида иккинчи турдан кейин 4 очко билан Қувайт терма жамоаси биринчи ўринни банд этган. Худди шунча очко тўплаган Таиланд терма жамоаси эса тўплар нисбатига кўра иккинчи ўринда. Уч очкога тўплаган Ироқ термаси ҳам охирги турда плей-офф йўлланмаси учун курашади.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг рақиби учинчи турдан сўнг маълум бўлади. А гуруҳидаги учинчи тур ўйинлари:

А гуруҳи

1 октябрь, 3-тур

Таиланд - Уммон

Қувайт - Ироқ

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика