UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  0 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  3 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  4 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  10 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  2 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0 07:20Суперлига. Бугун Қаршида ўйин бор  17 06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0

Футзал. Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби ким бўлади? (А гуруҳидаги вазият) Янгиликлар

Футзал. Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби ким бўлади? (А гуруҳидаги вазият)

Қувайтда футзал бўйича Осиё кубоги давом этмоқда.

Гуруҳдаги дастлабки икки ўйинда ғалаба қозонган Ўзбекистон футзал терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни кафолатлаб, муддатидан олдин плей-офф масаласини ҳал қилди. Ўзбекистон футзал терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби A гуруҳида иккинчи ўринни олган терма жамоа бўлади. 

А гуруҳида эса интрига учинчи тургача сақланиб турибди. Ҳозиргина Таиланд ва Қувайт терма жамоалари ўзаро дуранг қайд этишди. А гуруҳида иккинчи турдан кейин 4 очко билан Қувайт терма жамоаси биринчи ўринни банд этган. Худди шунча очко тўплаган Таиланд терма жамоаси эса тўплар нисбатига кўра иккинчи ўринда. Уч очкога тўплаган Ироқ термаси ҳам охирги турда плей-офф йўлланмаси учун курашади.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг рақиби учинчи турдан сўнг маълум бўлади. А гуруҳидаги учинчи тур ўйинлари:

А гуруҳи

1 октябрь, 3-тур

Таиланд - Уммон

Қувайт - Ироқ

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика