UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  6 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  5 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  39

Футзал. Осиё чемпионати саралаш босқичи олдидан матбуот анжумани ўтказилди Янгиликлар

Футзал. Осиё чемпионати саралаш босқичи олдидан матбуот анжумани ўтказилди

Шу йилнинг 15–17 октябрь кунлари Эроннинг Табриз шаҳрида Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш босқичи беллашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун гуруҳда Қирғизистон, Туркманистон ва Непал билан куч синашади. Бугун, 14 октябрь куни “А” гуруҳи вакилларининг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ва футзалчи Даврон Абдураҳмонов қатнашди.  

“Осиё чемпионатига саралаш босқичи формати олдингиларидан фарқ қилади. Авваллари Осиё чемпионатида 1–4 ўринларни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри ОЧ финал босқичига йўл оларди. Ҳозир эса барча жамоалар гуруҳларга бўлинган ҳолда финал йўлланмаси учун курашади ва бу ўзига яраша рақобатни кучайтиради. Терма жамоамизнинг тайёргарлиги яхши ўтди ва биз бўлажак ўйинларига тайёрмиз.

Мамлакатимизда футбол ва футзалга бўлган эътибор ошиб бормоқда ва шунинг эвазига ушбу спорт тури ривожланмоқда. Осиё қитъасидаги барча жамоаларда ўзига яраша тактика мавжуд бўлиб, улар орасида кучсизлари йўқ”, – деди Баҳодир Аҳмедов. 



Шундан сўнг, Непал, Қирғизистон ва Туркманистон терма жамоалари бош мураббийлари ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ракеш Шреста (Непал): Саралаш босқичига тайёр бўлиб келдик. Бу ердаги жамоалар катта тажрибага эга, аммо биз Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун Эронга келганмиз. Ҳар бир ўйинда бор кучимизни берамиз.

Амиржон Муканов (Қирғизистон): Бизнинг жамоа янгидан шаклланмоқда, яъни, авлодлар алмашинуви амалга ошмоқда. Тажрибали ва маҳоратли футзалчиларнинг ёши ўтгани сайин, уларнинг ўрнини ёшлар эгалламоқда. Шу сабабдан Осиёда ўз ўрнимизни бироз йўқотдим. Аммо сабрли бўлишимиз ва ёшлар кучини синовдан ўтказишимиз зарур. Муваффақиятсизлик сабабларини таҳлил қилиб, яқин 3 йил учун режа тузиб қўйганмиз. Барчаси ўз изига тушади деган умиддаман.

Ёқуб Овезов (Туркманистон): Эронга биринчи келишимиз эмас. Бу ерда терма жамоа билан ўқув-машғулоларида қатнашганмиз. Жамоамиз асосан 23–25 ёшли футзалчилардан иборат. Умид қиламанки, саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, ОЧ финал босқичига йўл оламиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ОЧ саралаш босқичидаги иштирокини эргата, 15 октябрь куни Непал термасига қарши бошлайди. Мусобақа тақвими ва жадвалини мазкур ҳавола орқали кузатиб бориш мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика