UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  3 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  9 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  2 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  42 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0

Футзал: ОЧ саралаш ўйинларига аккредитация жараёни давом этмоқда Янгиликлар

Футзал: ОЧ саралаш ўйинларига аккредитация жараёни давом этмоқда

5-7 ноябрь кунлари Тошкент футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш Жанубий ва Марказий Осиё гуруҳи учрашувларига мезбонлик қилади.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасидан ташқари, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари ҳам иштирок этадиган саралаш баҳсларини ёритишни истаган журналистларни аккредитациядан ўтказиш жараёни 25 октябрь куни старт олган.

Саралаш баҳсларини ёритиш истагида бўлган ОАВ ходимлари 2 ноябрь, шанба кунига қадар аккредитация заявкасини, ўз фотосуратларини илова қилган ҳолда, ЎФФ матбуот хизмати электрон почтасига (media@the-uff.com) жўнатишлари керак.

Саралаш босқичининг барча учрашувлари Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Саралаш босқичида дастлабки учта ўринни эгаллаган терма жамоалар 2014 йил Вьетнамда бўлиб ўтадиган финал босқичи йўлланмасини қўлга киритади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2014 саралаш
 Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи ўйинлари тақвими
 5 ноябрь, сешанба

 16:00. Кирғизистон – Тожикистон
 18:00. Ўзбекистон – Туркманистон

6 ноябрь, чоршанба
 16:00. Туркманистон – Қирғизистон
 18:00. Тожикистон – Ўзбекистон

7 ноябрь, пайшанба
 16:00. Тожикистон – Туркманистон
 18:00. Ўзбекистон – Қирғизистон
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика