UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  2 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  3 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  11 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  3 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1

Футзал. "Жиззах Кентекс" "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Янгиликлар

Футзал. "Жиззах Кентекс" "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги финалини томоша қилинг

"Пахтакор" - "Кентекс" 0:5

Гол: Илҳомжон Ҳамроев (6), Ҳусниддин Нишонов (20), Элбек Тўлқинов (23), Ҳусниддин Нишонов (25), Ҳусниддин Нишонов (27)

"Пахтакор": Суннатжон Анваров, Дилшод Ирсалиев, Феруз Фахриддинов, Шерзод Мустафаев, Алишер Ибрагимов

Захира: Хумоюн Раҳматуллаев, Сардор Бабажонов, Илхом Камилов, Севастян Можаев, Муҳаммад Зоиров, Акмал Элмуродов, Константин Свиридов, Шоислом Шобаҳромов, Ойбек Мирзохидов

"Кентекс": Аббос Элмуродов, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов

Захира: Тўйчивой Бердиев, Анасхон Раҳматов, Отамурод Жуманов (с), Дилшод Раҳматов, Фарход Абдумавлянов, Элбек Тўлқинов, Дилмурод Жумаев, Ҳушнур Эркинов


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! "Жиззах Кентекс" — Ўзбекистон кубоги соҳиби!

40. Ҳужум бартараф этилди.

40. Илҳом Комиловга нисбатан қоида бузилди. Эҳтимол сўнгги ҳужум бўлиши мумкин.

39. "Пахтакор"нинг иккинчи дарвозабонига ҳам қўполлик ишлатилди. Посбонсиз қолмаса бўларди "шерлар".

37. Ирсалиевдан зарба ва Элмуродовдан сейв!!!

36. Чориев тўпни майдонда сақлаб қола олмади, оқибатда қарши ҳужумда "шерлар" яхши ҳаракат қилди, бироқ дарвозага йўл топа билмади.

35. Даврон Чориев ҳужумда дарвозабонни ҳам алдаб ўтди, бироқ зарба йўллай олмади.

33. Фахриддинов қулай вазиятдан фойдалана олмади.

33. Анваров жароҳат олиб, майдонни тарк этди, "шерлар" ҳозирча 5-ўйинчи билан ўйнамоқда, захирадаги посбон ўйинга тайёр.

32. Суннатжон Анваровга нисбатан қўполлик ишлатилди, "Пахтаокр" посбони ёрдамга муҳтож.

32. Алишер Ибрагимов узоқ масофадан зарба йўллади, дарвозабон маҳорат кўрсатди.

31. "Пахтакор" бор эътиборни олдинга қаратмоқда, "Кентекс" эса қарши ҳужумда ўз омадини синамоқда.

29. Гол урмаган Аббос Элмуродов қолувди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади.

28. "Пахтакор" дарвозабонсиз ўйнамоқда, уларда бошқа чора қолмади.

27. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Нишонов бироз аввал урилган голни кўролмай қолганлар учун қайта ижро қилиб берди.

26. Аббос Элмуродов аренанинг томини нишонга олди.

25. Аббос Элмуродов сал қолмаса ҳисобнинг қисқаришига сабабчи бўларди.

24. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Нишоновнинг зарбасига дарвоза тўри ҳам дош беролмади, тўп уни ёриб чиқиб кетди.

24. Дилшод Раҳматов олисдан ўнг оёқда зарба йўллади, бироқ аниқлик етишмади.

23. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Комбинацион ҳужумни Тўлқинов чиройли тарзда якунлаб қўйди.

21. Иккинчи бўлим бошланди.

Мухлислар ҳам бўш келмаяпти.

Биринчи бўлим якунланди.

20. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Нишонов дабл-пенальтини аниқ амалга оширди!

20. "Пахтакор"да олтинчи фол ва дабль пенальти.

19. Дилшод Раҳматов бўш дарвозани мўлжалга ололмади.

18. Ухх! "Кентекс" ҳмоячиси дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарди, Свиридов ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиши мумкин эди.

17. "Шерлар"да Ирсалиев ўйновчи посбон бўлиб майдонга тушди.

17. "Пахтакор" ўйинчилари ҳужумда бир-бирини тушунмади, оқибатда ҳужум бесамар якунланди.

16. Свиридовдан хавфли зарба, бироз аниқлик етишмади.

15. Ропиев узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, яқиндан уролмаган узоқдан урармиди...

15. Ухх! Ропиев бўш дарвозага ноаниқ зарба берди.

15. "Пахтакор" жарима майдончаси чизиғи яқинида жарима тўпи белгиланмоқда. Фоллар 5:1 га етди.

14. Аббос Элмуродов "Шерлар" дарвозабони бошлаган ҳужумни бартараф этди.

Тайм-оут

Фоллар бўйича кўрсаткич 4:1

13. Акмал Элмуродов икки ўйинчини алдаб ўтди ва тўп ўрнига ҳавони тепди.

13. Чориевнинг пасини Ҳамроев голга айлантиролмади, ваҳоланки бирга-бир вазият юзага келганди.

13. "Кентекс"да стандарт вазият юзага келди.

13. УХХ! Раҳматовнинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

12. "Кентекс" футболчиси яна узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, ноаниқ.

11. Раҳматовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, "шерлар"нинг қарши ҳужуми кўнгилдагидек чиқмади.

10. Аббос Элмуродов марказгача келиб, зарба йўллади, ноаниқ.

10. Абдумавлонов йиқитилди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузлмаганини эътироф этид. 

9. "Кентекс" икки бор хавфли ҳужум ташкиллаштирди.

9. "Пахтакор" футзалчисига нисбатан фол қайд этилди. Жиззахликлар таркибида огоҳлантириш.

6. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳамроев ҳисобни очди.

5. ЗАРБА! Чориевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

3. Жиззахликлар ташаббусни ўз қўлига олишмоқда.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика