UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  1 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  1 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  9 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  20 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  45 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12

Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади

Футзал бўйича ЖЧнинг 3-тури доирасида ўтказиладиган Коста-Рика ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Вакилларимиз ўйинда 3:5 ҳисобида мағлуб бўлишди ва мусобақадаги иштирокни якунлашди. Футзалчиларимиз гуруҳда 1 очко билан сўнгги ўринни эгаллашди.

Жаҳон чемпионати

3-тур, "А" гуруҳи

Коста-Рика – Ўзбекистон 5:3 

Голлар: Эдвин Кубильо 4, Машраб Одилов 14, Йосел Леон 20, Илҳом Ҳамроев 27, Самариддин Беркинов 30, Диего Чаввариа 32, Минор Сабальета 33, Жеан Салас 37.

Тошкент. "Ҳумо Арена". 20:00

Коста-Рика (дастлабки бешлик): 1.Сезар Росалес, 4.Диего Чаварриа, 5.Жеан Салас, 10.Эдвин Кубильо, 11.Даниел Гомес.

Захира: 12.Дэнни Васкес, 2.Гильберт Виндас, 3.Жереми Гомес, 6.Виктор Фонсека, 7.Минор Сабалсета, 8.Йосел Леон, 9.Пабло Родригес, 13.Луис Наваррет, 14.Энмануел Гамбоа

Ўзбекистон (дастлабки бешлик): 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 11.Аброр Аҳметзянов.

Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Анасхон Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Акбар Усмонов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.

Огоҳлантиришлар: Илҳом Ҳамроев 12, Ихтиёр Ропиев 23, 32, Акбар Усмонов 24, Эдвин Кубильо 37.

Четлатиш: Ихтиёр Ропиев 32.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

40.УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ТАМОМ!

37.Тай-аут олдик. Энди вазиятни ўзгартириш қийинов...

37.Эдвин Кубильога сариқ карточка.

37.ГОЛ! Коста-Рика вакили Жеан Салас дарвозамизни ишғол қилди 5:3! Энди тамом шекилли...

37.Футзалчиларимизда кутилмаган ва қўпол хатолар...

36.Майдонда 5 киши бўлиб ҳаракатланяпмиз. 

34. Учрашувни кузатиш учун 8025 нафар мухлис "Ҳумо Арена"га келгани эълон қилинди. 

33.ГОЛ! Коста-Рика олдинга чиқиб олди - 4:3... Минор Сабальета гол урди. 

32.ГОЛ! Ўтказиб юбордик. Диего Чаварриа дарвозамизни ишғол этди - 3:3!

32.Ихтиёр Ропиевда иккинчи сариқ карточка. У қизил карточка олди ва майдонни тарк этди.

30.ГОООООЛЛЛЛЛ!!!! Самариддин Беркиноооввввв!!! Тўп дарвоза тўсинига тегиб ичкарига кирганди. Голни аниқлаш учун видеотакрор керак бўлди. Барчаси жойида - 2:3! (Биз бу ўйинда номинал меҳмонмиз)

28.Энди Нишоновнинг зарбаси қайтарилди! Футзалчиларимиздан даҳшат босим! Шундай ўйин кутгандик!

28.Ҳамроевдан яна зарба! Бу сафар дарвозабон қайтарди!

27.ГООООЛЛЛЛ!!! Илҳомжон Ҳамроев ҳисобни тенглаштирди! 2:2!

25.Ҳимояда навбатдаги хато. Сал қолишига сал қолди... Яхши ҳамки рақиб футболчиси ноаниқ зарба берди.

25.Акбар Усмоновнинг берган зарбаси бироз ноаниқ...

24.Акбар Усмонов рақиб дарвозабонига қарши қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.  

23.Ботировдан бироз ноаниқ зарба...

23.Ихтиёр Ропиев ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка олди. 

21.Тайм жамоалардан кетма-кет ҳужумлар билан бошланди 


ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ТАНАФФУС!


20.ГОЛ! Йосель Леон дарвозамизни ишғол этмоқда... Эххх - 2:1!

19.Нишонов ажойиб юриш қилганди. Афсуски сўнгги паллада аниқлик етишмади...

18.Энди бизнинг мураббий тайм-аут олишга қарор қилди.

17.Коста-Рика вакилларидан хавфли зарба. Аббос Элмуродов ўз ўринда!

15.Рақиблар тайм-аут олишди.

14.ГООООЛЛЛЛ!!! МАШРАААБ ОДИЛОООООВ!!!! Футболчимиз рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирмоқда! 1:1!

13.Ҳусниддин Нишоновнинг зарбасига рақиб ҳимоячиси тўғаноқ бўлди...

12.Илҳом Ҳамроевга сариқ карточка...

12.Ихтиёр Ропиевнинг зарбасини рақиб дарвозабони қийинчилик билан қайтариб қолди!

9.Бу вақтга келиб гуруҳимиздаги иккинчи учрашувда Нидерландия Парагвайни 2:0 ҳисобида мағлуб этмоқда. 

8.Коста-Рика ҳимояга "ётиб олди". Бутун ўйин шундай бўлмаслигига умид қиламиз...

6.Ўтказиб юборилган голдан сўнг йигитларимиз олдинга яна ўтишмоқда, лекин меҳмонлар ҳимояда бехато ҳаракат қилишмоқда. 

4.ГОЛ! Коста-Рика футболчиси Эдвин Кубильо дарвозамизни ишғол қилмоқда...

2.Дастлабки дақиқаларда бизникилар босим уюштиришмоқда. Вакилларимиздан кетма-кет зарбалар ва ҳужумлар! 

1.Илҳом Ҳамроевдан зарба!!! Рақиб дарвозабони ўз ўрнида...

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Давлат мадҳиялари янгради.

- Терма жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум ҳурматли футзал ишқибозлари. ЖЧ доирасида Коста-Рика ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни бошлаймиз. 

Рейтинг: -48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика