UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  0 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 13:10U-20 Осиё кубоги. Эрон — Япония ўйини учун таркиблар билан танишинг  1 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  2 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  0 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  4 11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  3 10:00GiveMeSport нашри барча даврларнинг энг яхши дриблинг соҳибини аниқлади  20 09:16«Сурхон» тожикистонлик футболчи билан шартнома имзолади  0 08:48МЛС. Мессининг иккита ассисти жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  19 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:51Осиё кубоги U-20. Бугун ёшларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин   20 07:25Саудия Про лигаси. «Ал Иттиҳод» «Ал Ҳилол» ўртасидаги баҳсда йирик ҳисоб қайд этилди  12 03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  38

Футзал. ЖЧ-2016. Мундиалдаги илк ғалабамизга 13 сония етмади Янгиликлар

Футзал. ЖЧ-2016. Мундиалдаги илк ғалабамизга 13 сония етмади

Футзал бўйича Колумбияда ўтказилаётган Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун иккинчи тур учрашувини мезбонлар Колумбия терма жамоасига қарши ўтказди.

ЖЧ-2016
2-тур, 14.09.2016
Кали, "Колизео эль Пуэбло"

Колумбия - Ўзбекистон 3:3

Бош ҳакам: Ондрей Черни (Чехия)
Иккинчи ҳакам:
Алессандро Малфер (Италия)
Учинчи ҳакам:
Паскаль Лемал (Бельгия)
Вақтга масъул ҳакам:
Томохиро Козаки (Япония)

Голлар: Х.Абрил 18, А.Каро 37, 40 - Ж.Аноров 5, Д.Ирсалиев 15, Н.Элибоев 28

Колумбия (биринчи бешлик): 1.Нанез, 6.Сиерра, 8.Абрил, 10.Анхеллот, 14.Андрес Рейес.
Захира: 12.Мехиа, 2.Ортиз, 3.Сунига, 4.Еиссон, 5.Йефри, 7.Жонатан, 9.Юлиан, 11.Боливар, 13.Отеро.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов.
Захира: 12.Акмал Хазратқулов, 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Шуҳрат Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 6.Машраб Одилов, 9.Илҳом Хамроев, 10.Жавлон Аноров, 13.Феруз Фахриддинов.

Огоҳлантириш: Йефри Дукуе 21, Х.Ортиз 26, Х.Абрил 26



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди. Афсуски деярли қўлимизда турган ғалабани бой бердик, ҳеч қиси йўқ, чиройли ўйин учун раҳмат йигитлар.

40. Гол, афсуски учрашув якунланишига 13 сония қолганда терма жамоамиз гол ўтказиб юборди.

40. Умаровввввввв

39. Рақиб ҳужумлари ҳавотирли...

Хосе Мария Мендез тайм-аут олди.

38. Дарвоза тўсини бизни голдан қутқариб қолди.

37. Гол, Раҳматов тўпни тепиб юбормоқчи эди, афсуски тўп Карога тегиб уни ўзида қолди ва гол. Ҳозирча 2:3.

36. Юнусовдан ажойиб блок.

35. Колумбия ўйновчи дарвозабонни туширди.

35. Колумбия мураббийи тайм-аут олди.

34. Свиридовнинг зарбаси ноаниқ.

34. Зарба, яна зарба, яна зарба.... Рустам Умаровдан кетма-кет учта супер сейвлар. Баракалла!

32. Зарбааа, Элибоев бирга-бир вазиятда имкониятдан фойдалана олмади.

31. Рақиб зарбасига Абдумавлонов блок қўйди.

30. Зарбааа, Раҳматов жуда ҳам қулай вазиятни кўкка совурди.

28. Гооооооолллллллллллл, Нодир Элибоееееееввввв, 1:3. Дилшод Ирсалиевнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Нодир Элибоев дарвозага йўллади.

28. Зарбааа, Аноровнинг зарбасини Нанез уриб юборди.

26. Қарши ҳужумга кетаётган Юнусовни йиқитгани учун Хорхе Абрил огоҳлантирилди.

26. Ортиз огоҳлантирилди.

25. Колумбиялик ўйинчининг зарбасидан кейин тўп Элибоевнинг қўлига теккан экан, ҳакам буни кўрмай қолди.

23. Вакилларимиз Торога зарба бериш имконини беришди, Умаров ўз жойида.

23. Каро Элибоев билан тўқнашиб кетди ва майдонда ётибди.

23. Йефри Дукенинг аниқ зарбасини дарвозабонимиз қайтарди.

22. Раҳматов пас беришда хатога йўл қўйди, Умаров эса навбатдаги бор хавфни бартараф этди.

21. Юнусовга нисбатан ишлатган қўполлиги учун Йефри Дуке огоҳлантирилди.

Иккинчи бўлим бошланди. Олға ЎЗБЕКИСТОН!


Биринчи бўлим ўз якунига етди, футзалчиларимиздан иккинчи бўлимда ҳам мана шундай натижавий ўйин кутиб қоламиз.

20. Биринчи бўлим якунланишига 12 сония қолганда Каронинг зарбасидан кейин жамоамизни голдан дарвоза устуни қутқариб қолди.

19. Зарбааа, Ирсалиев яна битта гол уриши мумкин эди, унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

18. Аноровнинг зарбасини Нанез майдон ташқарисига чиқариб юборди.

18. Гол, афсуски вакилларимиз тўп ўтказиб юборишди. Гол муаллифи Хорхе Абрил. Бу вазиятда тўп рикошет билан келди ва бу Умаровни чалғитди.

18. Умаровдан навбатдаги сейв.

17. Раҳматовдан кучли зарба, бироқ салгина ноаниқ.

17. Мезбонлар ҳужумга зўр беришмоқда, бундай ҳолатда бизда қарши ҳужумдан гол уриш имконияти ошиши мумкин.

15. Пулпис тайм-аут олди.

15. Гооооооллллллл, Дилшод Ирсалиееееееввввв, 0:2. Элибоевдан ақлли пас ва Ирсалиевдан гол.

14. Сунига Аноровни чиройли тарзда алдаб ўтди ва аниқ зарба берди. Рустам ўз жойида.

13. Сардоримиз Артур Юнусов енгил жароҳат олиб майдонни тарк этди.

12. Зарбааа, Рустам Умарооооввв. Баракалла Рустам, бирга-бир вазиятда жамоамизни голдан қутқарди.

11. Колумбия хавфли нуқтадан жарима зарбаси тепади.

10. Рейеснинг зарбасини Умаров ушлаб олди.

Колумбия устози Арни Фоннегра тайм-аут олди.

10. Колумбия ҳисобни тенглаштириш учун босим уюштиришга уринмоқда.

8. Зарбааа, Раҳматов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Колумбия футзалчилари узоқдан жуда кўп зарба беришмоқда.

7. Уҳҳҳ, Раҳматов тўпни рақибга олдириб қўйди ва бу бизнинг дарвозамизга бурчак зарбаси келтирди. Бундай хатолар олдинги ўйинда қимматга тушган эди.

5. Гооооооооолллллллл, Жавлон Аноровввввввв, 0:1. Ирсалиевнинг зарбасини Нанез қайтарди, вайтган тўпни Аноров дарвозага киритиб юборди.

5. Колумбиянинг ҳужумлари тобора хавфли кўриниш олмоқда.

4. Зарбааа, Аноровнинг чиройли пасидан кейин Элибоев тўпни ҳаводаёқ дарвоза томон йўллади, бироз аниқлик етишмади.

3. Колумбиялик футзалчи деярли бўш дарвозани ишғол эта олмади.

3. Зарбааа, бурчакдан кейин Раҳматов берган аниқ зарбани рақибларимиз дарвозабони Карлос Нанез қайтарди.

3. Андрес Рейеснинг узоқдан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

2. Зарбаа ва Рустам Умаровдан кетма-кет иккита ажойиб сейв.

Учрашув бошланди, уни бизникилар бошлаб беришди. Олға ЎЗБЕКИСТОН!

Жамоа сардорлари ким ўйинни бошлаб беришини аниқлаб олишди.

Бугун Колумбия сариқ либосда, Ўзбекистон терма жамоаси эса аввалги ўйиндаги каби оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Энди эса Колумбия мадҳияси янграмоқда.

Ўзбекистон мадҳияси янграмоқда.

Жамоалар аренага чиқиб келишмоқда.

Жамоалар йўлакчада бош ҳакамнинг ҳуштагини кутиб туришибди. Йигитларнинг кайфияти яхши. Бу орада ҳар иккала давлат байроқлари аренага олиб чиқилди.

Бироз аввал гуруҳимиздаги Панама ҳамда Португалия терма жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишди. Учрашувда португаллар 9:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилиб бўлишди.

Ассалом алайкум қадрли футзал ишқибозлари! Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалдаги иккинчи учрашувини Колумбияга қарши ўтказади, ўйин Тошкент вақти билан 06:00да бошланади.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика