Футзал. ЖЧ 1-тури дисквалификациялари
13 сен 20:12
Янгиликлар
Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатининг қитъа саралаш босқичида кўрсатилган сариқ карточкалар сабабли қўлланилган дисквалификациялар финал босқичига олиб ўтилмайди. Бироқ, қитъа саралаш босқичида қизил карточка сабабли берилган дисквалификациялар финал босқичи учун ҳам амал қилади.
2024 йилги футзал мундиали 1-турини дисквалификация сабабли ўтказиб юборувчи ўйинчилар:
Хелбер (Ангола)
Кристиан Поструцин (Хорватия)
Сезар Росалес (Коста-Рика)
Карлос Санс (Венесуела)
Мамлакатимиз мезбонлик қиладиган мундиал давомида...
Агар ўйинчи икки хил ўйинда сариқ карточка олса, ёки майдондан четлатилса, у жамоасининг кейинги учрашувида иштирок эта олмайди. Агар тўғридан-тўғри қизил карточка берилган бўлса, қўшимча жазолар ҳам қўлланилиши мумкин.
Сариқ карточкалар қачон бекор қилинади?
Битталик сариқ карточкалар чорак финалдан сўнг бекор қилинади. Бу шуни англатадики, футзалчилар чорак ва ярим финал баҳсларида биттадан сариқ карточка олган бўлса ҳам, финалда иштирок этиши мумкин.
Фикрлар