Футзал. Жаҳон чемпионати-2021да видео ёрдамчи ишлатилади

Tolibjon Qosimov
9 июн 2021, 18:38
Хабарингиз бор, шу йилнинг 12 сентябрь - 3 октябрь саналарида футзал бўйича IX Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

ФИФА расмий сайтининг хабар беришича, Жаҳон чемпионатида биринчи марта видео ёрдам тизимидан фойдаланилади.

Тизим видеоларни бошқарувчи оператор ва ҳакамлар учун майдон четидаги монитордан иборат бўлади.

Бу тизим бир қанча ТОП лигаларда синовдан ўтказилди.

Ушбу тизимдан тўртта ҳолатни аниқлашда фойдаланилади:

1) Гол ёки гол эмаслигини аниқлашда.

2) Эҳтимолий пенальти ҳолатларида.

3) Тўғридан-тўғри қизил карточкаларда.

4) Футзалчи нотўғри жазоланганда, яъни вазиятдаги ҳақиқий айборнинг шахсини аниқлашда.


Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. Марадона ватандошлари 2016 йил Колумбияда ўтган мундиал финалида Россияни 5:4 ҳисобида мағлуб этишган.

Футзал. ЖЧ-2021 ўйинлар тақвими (тўлиқ)

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: fifa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›