UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Расман: "Истиқлол" стадионида Ўзбекистон кубоги финалига қадар бирорта ўйин ўтказилмайди  0 10:20"Реал" Холандни қандай шароитда сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди  2 09:41"Арсенал" футболчиси фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  3 09:00"Манчестер Юнайтед"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари (топ-10) рейтинги тузиб чиқилди  3 08:32Футзал. Куба терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 08:00Мемфис Депай фаолиятини Бразилияда давом эттиради. Футболчининг қанча ишлаб олиши маълум  1 07:25Про лига. Бугун 19-турга старт берилади  1 06:10Миллатлар лигаси. Швейцария - Испания, Испанлар 10 киши бўлиб 9 та зарба беришди ва 4 та гол уришди  1 06:00Миллатлар лигаси. Португалия - Шотландия, Роналду захирадан тушиб баҳс тақдирини ҳал қилди  5 01:47Миллатлар лигаси. Роналду захирадан тушиб Португалияга ғалаба олиб келди, Испания ўн киши бўлиб меҳмонда йирик ҳисоб қайд этди, Хорватия ва Швециядан уйдаги ғалабалар  5 01:02Анасхон Раҳматов: "Терма жамоамизга Жаҳон чемпионати давомида имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  2 00:58"Атлетико" футболчиси жароҳати боис Аргентина терма жамоасидан Мадридга қайтади  1 00:30Хосе Венансио Лопес: "Энг муҳими хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Бугун 36 дақиқа давомида тартибли ўйин кўрсатдик"  2 00:05Аббосбек Файзуллаев: "Хато қилган жамоалар Жаҳон чемпионатидан қуруқ қоладиган босқич бошланди"  4 23:45Элдор Шомуродов: "Бишкекка уч очкони қўлга киритиш учун келдик"  11

Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз Янгиликлар

Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал бўйича мундиал тарихи ҳақидаги маълумотлар билан таништириб борамиз.

Футзал бўйича биринчи жаҳон чемпионатига 1989 йилнинг 5–15 январь кунлари Нидерландия мезбонлик қилди.

Турнирда иштирок этиш учун Европадан 6 та, Жанубий Америкадан 3 та, Шимолий Америка, Африка ва Осиёдан 2 та ва Океаниядан 1 та, жами 16 мамлакат таклиф этилган.

Ўша йили Нидерландия футбол ассоциацияси ўзининг юз йиллигини ҳам нишонлаган, шу сабабли ҳам мусобақа икки ҳисса байрамона руҳда ўтган.  

Мусобақа чемпиони Бразилия биринчи босқични Венгриядан учралган мағлубият (2:3) билан бошлаган бўлса-да, кейинчалик иккинчи босқичга йўл олиб, якунда олтин медалларни ўзиники қилади. 

Бразилияликлар ҳал қилувчи баҳсда тўрт мингдан ортиқ томошабин қаршисида мезбон Нидерландия терма жамоасини кичик ҳисобда мағлубиятга учратди. Учинчи ўрин эса АҚШга насиб этди.

Футзал мусобақасида бир қатор профессионал футболчилар ҳам иштирок этган. Улардан энг машҳури 1992 йил футбол бўйича Европа чемпионига айланган даниялик Бриан Лаудруп эди. Лаудруп биринчи босқичнинг учта ўйинида ўз ҳисобига тўртта гол ёздириб қўйди, бироқ у ва яшил майдонда қитъа чемпионлигини қўлга киритган бир нечта шеригининг саъй-ҳаракатлари ҳам жамоасига ёрдам бера олмади.

"Турнир жуда қизиқарли бўлди, чунки бу ерда кўплаб техник маҳорат, ажойиб қобилият ва турли мамлакатларни кўришингиз мумкин эди. Биз техник жиҳат билан мақтана олмасдик. Бизни ҳар доим жисмоний, тактик жиҳатдан яхши деб билишган, аммо ушбу мусобақадан сўнг кўпчилик даниялик ўйинчиларнинг техник жиҳатдан ҳам қобилиятли эканлигига гувоҳ бўлишди", дея турнир ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди Лаудруп.

1-босқич

"A" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Нидерландия321010-55*
Парагвай31209-44
Дания311112-103
Жазоир30035-170

* Авваллари ғалаба учун 2 очко тақдим этилган.
"B" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия320114-44
Венгрия320117-94
Испания320114-94
Саудия Арабистони30034-270


"C" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бельгия33008-16
Аргентина32016-54
Канада31027-72
Япония30033-110


"D" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
АҚШ321010-35
Италия320112-64
Австралия31116-83
Зимбабве30033-140


2-босқич

"A" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бельгия32109-45
Нидерландия31118-63
Венгрия30216-82
Италия31025-102


"B" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
АҚШ330010-46
Бразилия320114-94
Парагвай31025-102
Аргентина30037-130


Ярим финал

Бельгия — Бразилия 3:3 (пен. 3:5)

АҚШ — Нидерландия 1:2

3-ўрин учун

Бельгия — АҚШ 2:3 (қўшимча вақт)

Финал

Бразилия — Нидерландия 2:1


Мезбон мамлакатНидерландия
Турнир ўтказилган шаҳарлар: 5 (Амстердам, Арнем, Леуварден, Хертогенбоса ва Роттердам)
Турнир ўтказилган сана: 5–15 январь, 1989 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 86500 (ҳар ўйинга 2163)
Урилган голлар: 221 (ҳар ўйинга 5.53та гол)
Тўпурар: Ласло Цаданьи (Венгрия, 7та гол)
Энг яхши ўйинчи: Виктор Херманс (Нидерландия)
"Fair-Play" соврини: АҚШ


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
03 авг 11:51:48
Rake
Ишлам калламай колди. Футзалми? Фудболми?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика