UZ

Сўнгги янгиликлар

Футзал. Эрон Таиландга имкон қолдирмади ва финалга йўлланма олди Янгиликлар

Футзал. Эрон Таиландга имкон қолдирмади ва финалга йўлланма олди

Футзал бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал учрашувлари якунига етди.

Иккинчи ярим финал учрашувида Эрон ҳамда Таиланд термалари ўзаро баҳс олиб борди ва унда кутилганидек, эронликларнинг қўли баланд келди, 5:0.

Шу орқали Эрон термаси финал йўлланмасини қўлга киритди. Бош соврин учун баҳсда уларга Япония термаси рақиблик қилади. Учинчи ўрин учун баҳсда эса Ўзбекистон ҳамда Таиланд термалари ўзаро куч синашади.

Ушбу учрашувлар 8 октябрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика