UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  0 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  0 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  1 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  1 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  9 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  6 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Футзал. DHL, Эрмак ҳамда СҚБ Ўзбекистон кубогида иштирок этади Янгиликлар

Футзал. DHL, Эрмак ҳамда СҚБ Ўзбекистон кубогида иштирок этади

Ўзбекистон кубогида 3 та ҳаваскорлар жамоаси иштирок этади

11-июнь куни футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2022/23-йилги мавсумига якун ясалади. Сўнгги тур беллашувларига пойтахт Тошкент мезбонлик қилади.  

Май ойи сўнгида Ўзбекистон кубогининг саралаш учрашувлари бўлиб ўтади. 3-4 июнь саналарига 1/8 ҳамда 1/4 финал босқичи учрашувлари режалаштирилган бўлиб, 17-18 июнда ярим финал ҳамда финал беллашувлари ўтказилади. 

Ўзбекистон кубогида Олий лиганинг 12 та, Биринчи лиганинг 7 та жамоаси қаторида 3 та ҳаваскор жамоалар ҳам ўз омадини синаб кўради. Лига тақдим этилган аризалардан келиб чиқиб, DHL, “Эрмак” ҳамда “ЎзСҚБ” жамоаларини мусобақага қўшишга қарор қилди. Мазкур уч жамоа, шунингдек, Биринчи лиганинг сўнгги 5 жамоаси Ўзбекистон кубогига саралаш беллашувлари орқали қўшилади. Булар: “Дизак”, “Қизилқум”, “Қанғли”, “Сурхон”, “Машъал”. 

Саралашда 8 жамоа икки зонага ажратиб олинади. Географик ҳолатидан келиб чиқиб, DHL, “Эрмак” ҳамда “ЎзСҚБ” саралашни Тошкентда ўтказади. “Сурхон”, “Машъал” ва “Қизилқум” эса Қаршига келади. Жиззахнинг “Қанғли” ва “Дизак” жамоалари қуръа орқали мазкур икки гуруҳга ажратилади. Ҳар бир гуруҳ жамоалари уч кун давомида ўзаро бир мартадан залга чиқади. Якунда гуруҳ ғолиблари Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичига йўл олади. Мазкур босқичдан бошлаб жамоалар олимпия тизимида навбатдаги босқичга йўл олади ёки мусобақа билан хайрлашади. 

Ўзбекистон кубогига 25-май санаси 18:00 да қуръа ташланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика