UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  0 18:00"Андижон" — "Сўғдиёна" 1:0 (Матнли трансляция)  9 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  4 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3

Футзал. DHL, Эрмак ҳамда СҚБ Ўзбекистон кубогида иштирок этади Янгиликлар

Футзал. DHL, Эрмак ҳамда СҚБ Ўзбекистон кубогида иштирок этади

Ўзбекистон кубогида 3 та ҳаваскорлар жамоаси иштирок этади

11-июнь куни футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 2022/23-йилги мавсумига якун ясалади. Сўнгги тур беллашувларига пойтахт Тошкент мезбонлик қилади.  

Май ойи сўнгида Ўзбекистон кубогининг саралаш учрашувлари бўлиб ўтади. 3-4 июнь саналарига 1/8 ҳамда 1/4 финал босқичи учрашувлари режалаштирилган бўлиб, 17-18 июнда ярим финал ҳамда финал беллашувлари ўтказилади. 

Ўзбекистон кубогида Олий лиганинг 12 та, Биринчи лиганинг 7 та жамоаси қаторида 3 та ҳаваскор жамоалар ҳам ўз омадини синаб кўради. Лига тақдим этилган аризалардан келиб чиқиб, DHL, “Эрмак” ҳамда “ЎзСҚБ” жамоаларини мусобақага қўшишга қарор қилди. Мазкур уч жамоа, шунингдек, Биринчи лиганинг сўнгги 5 жамоаси Ўзбекистон кубогига саралаш беллашувлари орқали қўшилади. Булар: “Дизак”, “Қизилқум”, “Қанғли”, “Сурхон”, “Машъал”. 

Саралашда 8 жамоа икки зонага ажратиб олинади. Географик ҳолатидан келиб чиқиб, DHL, “Эрмак” ҳамда “ЎзСҚБ” саралашни Тошкентда ўтказади. “Сурхон”, “Машъал” ва “Қизилқум” эса Қаршига келади. Жиззахнинг “Қанғли” ва “Дизак” жамоалари қуръа орқали мазкур икки гуруҳга ажратилади. Ҳар бир гуруҳ жамоалари уч кун давомида ўзаро бир мартадан залга чиқади. Якунда гуруҳ ғолиблари Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичига йўл олади. Мазкур босқичдан бошлаб жамоалар олимпия тизимида навбатдаги босқичга йўл олади ёки мусобақа билан хайрлашади. 

Ўзбекистон кубогига 25-май санаси 18:00 да қуръа ташланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика