UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  0 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  6 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  25 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  4 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  24 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  13 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1

Футзал. “D” гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани Янгиликлар

Футзал. “D” гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани

Теглар :  Футзал
10 февраль куни футзал бўйича Осиё чемпионати олдидан “C” гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
- Жамоаингиз мусобақага қандай тайёргарлик кўрди?
Мигел Родриго (Япония бош мураббийи): “Осиё чемпионатига 2 ҳафта тайёргарлик кўрдик. Менимча мусобақадаги энг оғир гуруҳ айнан мана шу гуруҳ ҳисобланади. Гуруҳда мундиалга чиқиши мумкин бўлган 3та жамоа бор. Булар Япония, Қатар ва Австралия. Мақсадимиз гуруҳдан чиқиш ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш”.

Тиаго Лино де Соуза (Қатар): “Қатар терма жамоаси учинчи бор қитъа чемпионатида иштирок этади. Биз учун бу мусобақа жуда муҳим, бизнинг мамлакат иштирокчилар орасида энг митти давлат ҳисобланади.  Қатарда 3 миллион аҳоли бор. 50 60 фоизи аёллардан иборат деб ҳисобласак табиийки футзалчиларни танлаш жуда қийин кечди. Мақсадимиз кучли саккизликка кириш. Бу орзу эмас кўп ухлайдиганлар орзу қилади. Асосий мақсадимиз кучли саккизликка кириш. Меҳнат қилдик агар бунга эришсак жуда ажойиб воқеа бўлади. Гуруҳ жуда ҳам қийин. Шунга қарамай гуруҳимизда курашга бой бўладиган ўйинлар бўлиб ўтади. Барча мураббийларга омад тилайман.

Марсело Коельо (Малайзия бош мураббийи): Малайзия иккинчи бор Осиё чемпионатига чиқди. Бу мусобақа биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Бундай кучли жамоаларга қарши ўйнаш орқали шогирдларим тажриба тўплашади. Мақсадимиз топ-8га кириш. Биринчи ўйинни Австралияга қарши ўтказамиз. Қатар ва Япония ҳам жуда кучли жамоалар. Тўғри ишлашда давом этсак нима учун ғалаба қозона олмаслигимиз керак. Биз мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз.

Роберт Варела (Австралия бош мураббийи): Барчага хайрли кун. Терма жамоа бош мураббийи сифатида катта мусобақада иштирок этиш менга ўзгача ҳаяжон бағишламоқда. Ортга йўл йўқ фақат футзал ўйнаш керак ва ғалаба қозониш керак. Мақсадимиз Колумбия мамлакатига бориш.



- Мусобақа кашфиёти бўлиши мумкин бўлган футзалчи борми? Уларнинг исмини айта оласизми?
Мигел Родриго (Япония бош мураббийи):
- Вьетнам терма жамоасида 7-рақамдаги футзалчи. Ўз жамоамдан эса дарвозабон Сегуичи.  

Тиаго Лино де Соуза (Қатар бош мураббийи)
: Мен учун ҳам дарвозабоним энг яхши ўйинчи бўлишини хоҳлардим.

Марсело Коельо (Малайзия бош мураббийи):
Бирор бир футзалчини алоҳида кўрсатиб ўта олмайман. Бу саволга бутун жамоам деб жавоб берган бўлардим.

Роберт Варела (Австралия бош мураббийи)
: Ҳар бир мураббий жамоадаги барча футзалчиларга бирдек муносабатда бўлади. Шундай экан алоҳида битта ўйинчини кўрсата олмайман.

Мигел Родриго (Япония бош мураббийи): Қатар жуда ҳам яхши жамоага айланиб бўлди. Таркибда ҳам кучли ижрочилар етарли. Мураббийлар штаби ҳам жуда тажрибали мутахассислардан таркиб топган. Мураббийларнинг ўрни футзалда жуда катта аҳамиятга эга. Бу ўйинда осонлик билан ютиш имкони бўлганида ажойиб бўларди. Аммо бунинг имкони йўқ, сабаби биринчи ўйин оғир бўлади.

Тиаго Лино де Соуза (Қатар бош мураббийи): Биз Осиё чемпионига қарши ўйнаймиз. Эртага бизни оғир ўйин кутиб турганини барча билади. Япония жуда кучли жамоа, аммо мусобақа битта ўйиндан иборат эмас. Мақсадимиз барча учрашувларда яхши ҳаракат қилиш. Баҳс якунлангач ўйинимиздан қониқсак бўлгани. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришга ҳаракат қиламиз.

Марсело Коельо (Малайзия бош мураббийи): Австралия терма жамоасида иккита жиҳат бор. Уларда ўз кучига ишониши бор ва футзалчиларда руҳий ҳолатининг яхшилиги. Агар ўйинимиз қовушса балки ғолиб бўлармиз.

Роберт Варела (Австралия бош мураббийи): Малайзияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Аммо бу билан эртага ҳам ютамиз дегани эмас. Ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг. Малайзия ҳужумда тезкор ўйнайди, ҳимояда ҳам тартибли ҳаракат қилади. Эртанги ўйинда кучли ўйнаса ўша жамоа ғолиб бўлади.

- Австралия аввалари Океания минтақасида қатнашарди ва 4 марта чемпион бўлган. Терма жамоанинг Осиёга кўчиб ўтиши қанчалик фойда келтирди.
Роберт Варела (Австралия бош мураббийи):
- Осиёда энг кучли эмас, аммо кучли 8та жамоалар орасига кирамиз. Осиё чемпионатида таркибни танлаш ва бошқа жиҳатларни тўғри амалга оширсак Жаҳон чемпионатига чиқамиз. Тўғри Океанияда бўлганимизда мундиалга осонлик билан йўлланма олардик. Аммо Осиёда ҳам буни амалга ошира оламиз.

- Осиё чемпионатида энг кучли гуруҳ қайси?

Мигел Родриго (Япония бош мураббийи): Ҳозир шу гуруҳга қараб турибсиз (кулади). Бизнинг гуруҳ.

Тиаго Лино де Соуза (Қатар бош мураббийи):
D гуруҳи, яъни бизнинг квартет энг кучлиси.

Марсело Коельо (Малайзия бош мураббийи):
Ҳамкасбларимнинг фикрига қўшилмай иложим йўқ.

Роберт Варела (Австралия бош мураббийи):
Бошқа гуруҳдаги жамоаларга ҳурматни сақлаган ҳолда бизнинг гуруҳда энг кучли ва тенг жамоалар йиғилган. Қоғозда бизнинг гуруҳ энг қийини бўлиши мумкин. Аммо доим ҳам олдиндан қилинган тахминлар ўзини оқламаган.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика