Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Чкалов Кубоги” мусобақасидаги иштирокини бошлади
30 авг 2019 10:33
Янгиликлар
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Чкалов Кубоги” мусобақасидаги иштирокини бошлади
Октябрда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида ўтказилувчи халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
Бугундан Нижний Новгородда 3-марта ташкил этилаётган “Чкалов Кубоги” мусобақаси старт олди. Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Мусобақада бош соврин учун шунингдек, Россия U-19 терма жамоаси, “Спартак” (Москва) ҳамда “Оргхим” (Нижний Новгород) футзал клублари баҳс олиб боришади. Ҳар бир жамоа мусобақа давомида 3 тадан ўйин ўтказади.
Терма жамоамиз илк ўйинни "Оргхим" клубига қарши ўтказди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
“Чкалов Кубоги” мусобақаси
29 август – пайшанба
"Оргхим" – Ўзбекистон 3:1
Голлар: Сергей Денисов, Александр Сурик, Рустам Умаров (автогол) - Ҳусниддин Нишонов.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар