UZ

Сўнгги янгиликлар

21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  81 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  194 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  2 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  2 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  28 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0

Футзал. “Алоқа банк” – Хоразм вилояти Кубоги соҳиби Янгиликлар

Футзал. “Алоқа банк” – Хоразм вилояти Кубоги соҳиби

Урганч шаҳрида Хоразм воҳасида фаолият юритаётган банк муассасалари ходимларида ўртасида ташкил этилган Хоразм вилояти ҳокими Кубоги мусобақаси якунланди.
3-ўрин учун “Агро банк”- “Миллий банк” мини футболчилари майдонга тушишди. Бу ўйиннинг асосий вақтида ғолибни аниқлашни имкони бўлмади, 3:3. Пенальтидан теп тепиш борасида омад “Агробанк” жамоасига кулиб боқди. Якуний ҳисоб 6:5. Мусобақанинг ўтган йилги ғолиби “Миллий банк” бу сафар тўртинчи ўрин билан кифояланди.
  
Мухлислар интиқиб кутган “Ҳамкор банк” - “Алоқа банк” жамоалари иштирокидаги ҳал қилувчи ўйиннинг биринчи бўлими 1:1 ҳисобида поёнига етди. Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди. Отабек Раҳимов устозлигидаги “Алоқа банк”чилар ҳужумга зўр беришиб, ҳисобни йирик кўринишга келтиришди, 6:1. Бу билан улар икки йиллик танаффусдан кейин яна Кубок соҳибига айланишди. Шу ўринда айтиш жоизки, Санъатбек Машарипов раҳбарлиқ қилаётган “Алоқа банк” жамоаси мини футболчилари мазкур мусобақа тарихида бешинчи марта мана шундай шарафга лойиқ кўрилишди. Бу рекорд натижадир.
          
Финал
“Алоқа банк”- “Ҳамкор банк” - 6:1(1:1).  Урганч шаҳри
Ҳакамлар:
Хушнуд Отамуродов, Дилшод Жуманиёзов.
“Алоқа банк”: Бекзод Сотимов, Машарип Машарипов, Юсупбой Бобожонов, Қаҳрамон Қўчқоров, Фурқат
Захирадан тушганлар Ғайрат Матқурбонов,  Нодир Жуманиёзов, Музаффар Дўсчанов, Мурод Қулметов, Рўзимбой Олламов, Бекзод Ўрозалиев.

Тўпларни Фурқат Жуманиёзов (3), Юсупбой Бобожонов (2), Қаҳрамон Қўчқаров киритишди.
   
Мусобақанинг ёпилиш маросимида қатнашган Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг Хоразм вилояти бўйича вакили Комилжон Жуманиёзов тантанали тарзда  биринчи ўринни эгаллаган “Алоқа банк” жамоасига вилоят ҳокими Кубогини топширди. Шунингдек, ғолиб ва совриндор жамоалар футболчиларининг ҳаммаси тадбир ташкилотчилари -  вилоят ҳокимлиги ва вилоят футбол федерацияси томонидан тегишли даражадаги диплом, медаль ҳамда  қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Турнирнинг энг яхши ўйинчилари – Музаффар Маҳмудов (дарвозабон, “Ҳамкор банк”), Қаҳрамон Қўчқоров (ҳимоячи, “Алоқа банк”), Ғайрат Саидов (ҳужумчи, “Агро банк”) ва Фурқат Жуманиёзов (тўпурар, “Алоқа банк”)лар ҳам эътибордан четда қолмади. Уларга эсталик туҳфаси ва диплом топширилди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика