UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  15 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Футболни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ишлаб чиқилаётган Президент фармонини такомиллаштириш муҳокамага қўйилди Янгиликлар

Футболни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ишлаб чиқилаётган Президент фармонини такомиллаштириш муҳокамага қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон лойиҳаси эълон қилиниш арафасида турибди.

Сўнгги йилларда халқимизининг саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, миллионлар ўйини бўлган ва мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган футболга аҳолини, айниқса ёшларни кенг жалб этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Мазкур фармонда Ўзбекистонда футболни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турига айлантириш, юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, мамлакат футболини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш, футбол клублари фаолиятини ривожлантириш, терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш, мамлакатимизда футбол бўйича йирик халқаро мусобақалар, жумладан, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ва қитъа биринчиликларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари бўйича фармон лойиҳаси тайёрланди ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Фармон лойиҳаси футболни янги босқичга олиб чиқиш бўйича 18 та банд, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида профессионал футболни ривожлантириш схемаси (4 йўналишда), 5 бобдан иборат Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепцияси, 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган “Йўл харитаси”, 7 қисмни ўзида жамлаган 2030 йилгача футболни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари, 2020–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактабларини ташкил этиш, уларда қурилиш ва реконструкция ишларини жадвали, Республика Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиладиган профессионал футбол клублари устав фондидаги давлат улушлари ва хўжалик жамиятларининг улушлари рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар каби иловалардан ташкил топган.

Лойиҳанинг тўлиқ матни билан танишиш, таклиф ва мулоҳазалар учун ҲАВОЛА


Сиз ҳам ушбу фармон муҳокамасида иштирок этишингиз ва ўз таклифларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин. 

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика