UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  1 16:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  2 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10

Футболни қандай кўтарамиз? Янгиликлар

Футболни қандай кўтарамиз?

Теглар :  ЎФФ
Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги раҳбарияти мамлакатда футболни тубдан ислоҳ қилишнинг янги режаларини ишлаб чиқмоқда.


Федерация президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи 2018-2022 йилларга мўлжалланган ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш асносида футболни кўтариб турадиган тўртта асосий тамойилга эътиборни кучайтиради.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг 12 сентябрь куни бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференциясида ташкилотга янги президент этиб сайланган Умид Аҳмаджонов мамлакат футболини биргаликда кўтаришига умид билдирган эди.

“Ишончингиз учун миннатдорчилик билдираман. Худо хоҳласа кейинги халқаро мусобақаларда ва Олимпия ўйинларида биргаликда, маслаҳатлашган ҳолда, ўзбек футболини кўтаришга ваъда бераман. Бундан буён муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ва халқимизни хурсанд қилиб, футболимизни биргаликда кўтарамиз деган умиддаман”. (Умид Аҳмаджонов)/

ЎФФ Президентининг футболни кўтариш ҳақидаги нутқида футболни ривожлантиришнинг 4 та устунини кўриш мумкин.
Биринчи устун бу мусобақалар бўлиб, ЎФФ байроғи остидаги мусобақалар ўтказилиши савиясини ОФК стандартлари ҳолатига олиб келиш, терма жамоаларнинг халқаро мусобақалардаги иштирокини янги босқичга олиб чиқиш бирламчи вазифа қилиб қўйилади.

Иккинчи устун эса, техникавий ривожлантириш масалалар бўлиб, унга болалар ва ўсмирлар, оммавий футбол, аёллар футболи, футзал ва пляж футболини ривожлантириш, мураббийларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш каби вазифалар киради.

Учинчи устун эса ПФЛ ва ҳудудий федерациялар фаолиятини кучайтириш бўлиб, унда асосий эътибор, футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги мусобақаларини ўтказиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ЎФФнинг аъзолари ҳисобланган 14 та ҳудудий федерациянинг мамлакат футболини ривожлантиришдаги роли ва даҳлдорлигини оширишга қаратилади.

Тўртинчи устун эса, халқаро муносабатлар бўлиб, бу жабҳада асосан ФИФА, ОФК, УЕФА ва бошқа конфедерациялар, ҳудудий федерациялар, миллий федерациялар билан ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик алоқаларини кучайтириш, муваффақиятли синовдан ўтган халқаро тажрибаларни ўзлаштириш масалаларига эътибор қаратилади.

Федерациянинг янги раҳбарияти ушбу 4 устунга элтадиган зинапоялардаги бошқа соҳаларни ҳам такомиллаштириш йўлидан боради. Бу ҳакамлар, жамоатчилик билан алоқалар, молия, юридик ва хизмат кўрсатиш масалалари каби узвий боғлиқ соҳалардир.



БУГУНГИ КУНДАГИ УСТУВОР МАСАЛАЛАР

Федерациянинг янги раҳбарияти олдида зудлик билан ҳал қилинадиган 5 та устувор масала бор.
Биринчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийини тайинлашдир. Айни пайтда янги раҳбарият миллий терма жамоага бош мураббий тайинлашда фақат хорижлик мураббийлар номзодини кўриб чиқаётганлигини маълум қиламиз.

Иккинчиси, келишилган ўйинларга қарши курашишни янги босқичга олиб чиқишдир. ЎФФ структурасида футболдаги коррупцияни олдини олиш учун маъсул бўлган махсус бўлинма, шунингдек, келишилган ўйинларга қарши курашиш бўйича бўлим ва янги қўмита иш бошлайди. Бу бўлинма ва қўмита фаолиятини ЎФФ Президенти шахсан назорат остига олади.

Учинчиси, болалар ва ўсмирлар футболини қинғирликлардан тозалаш бўлиб, ёшларнинг футбол мактаблари ва клубларига жойлашишида, шунингдек, машғулотлар жараёнида маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчиликка йўл қўйилмаслиги ва спорт принципларининг бирламчи бўлишини таъминлашга қаратилади. Бундан ташқари, футболчиларнинг ёшларини сохталаштириш каби иллатга қарши курашиш бўйича ҳам янги чора-тадбирлар белгилаб олинади. Федерациянинг “Ҳар бир болага биттадан тўп” номли янги ривожлантириш дастури ишга туширилади.

Тўртинчиси, федерация ишининг шаффофлигини таъминлаш ва шу орқали фуқароларнинг федерацияга ишончини ортишига эришишдир. Аксарият мурожаатларда федерация халқнинг маблағини суистеъмол қилганликда айбланади. Фуқароларда пайдо бўлган нотўғри тасаввурни йўқотиш учун федерация молиялаштириш учун маблағни қаердан олиб, қаерга сарфлашини шаффофлаштиришни таъминлайди.

Бешинчиси, терма жамоалар, чемпионат, кубок ва биринчилик ўйинларига электрон чипталар савдосини йўлга қўйиш орқали ишқибозлар чипталарни ўз нархида ва тенг тақсимлаш тизимини йўлга қўйишдир. Бу билан чипталар савдосига чайқовчиларнинг таъсирини камайтириш, ҳудудлардаги ишқибозларнинг ўз уйларидан туриб ўйинларга чипта сотиб олишини таъминлаш каби қулайликларни яратиш асосий мақсад қилиб олинган.

ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ушбу ҳафтада ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашади. Кейинги ҳафтада эса ЎФФда амалга оширилиши кутилаётган ислоҳотлар юзасидан футбол жамоатчилигига ахборот берилади.

ЎФФ Матбуот хизмати

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика