UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  73 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Футболимиз "чўққиси"га маҳлиё бўлаверманг, у ерда "қашқирлар" бор ёхуд чипталар қаерга йўқолди? Янгиликлар

Футболимиз "чўққиси"га маҳлиё бўлаверманг, у ерда "қашқирлар" бор ёхуд чипталар қаерга йўқолди?

Сайтимиз ходими Оқил Абдубарноевнинг чипталар борасидаги фикрларига юз фоиз қўшиламан.

Футбол халқ учунми, Халк учунми?

Ҳар баҳор шу бўлар такрор. Чипта масаласи ўз вақтида терма жамоалар маркази вақтида ҳам тартибга солинмаган, "ўйинлар" бўлиб кетган. Гарчи бугунги кунда тизм электронлашган бўлсада, унга муносабат "эски ҳаммом, эски тос". 

Эрта тонгдан чипта излаш учун Iticket.uz сайтига кирдим. Буни қарангки, бир кечадаёқ ҳали сотувга чиқмаган чипталар аллақачон "туя" қилиб бўлинган экан. Сурия билан очилиш учрашувидан аввал ЎФА  билан боғланганимизда чипта борасида ҳаммасига Iticket.uz жавоб беришини айтгани. ЎФА аралашБу бугун тунда олинган сурат. Ҳали сотувга чиқмаган чипталар энг кўп сотилган, деб қўйилибди. 

Бу эса бугун тонгдаги олинган сурат. Унда эса 11 март кунидан ўрин олган фақат Эрон - Ироқ учрашуви учун чипта борлиги кўрсатиб ўтилган. Iticket.uz операторлари билан боғланишнинг имкони бўлмади. Агарда "ростдан" ҳам ҳамма чипталар шу сайтдан олинса, улар жавобгар бўлса, чипталар қаерга йўқолди? "Бунёдкор" стадиони кассаларида яна турна ҳам хижолат навбатлар кўрамизми? Биздаги маълумотларга қараганда, тунги 12:00 дан сўнг қисқа вақтга портал очилган ва кўп ўтмай ёпиб қўйилган. Бу вазиятда 2та тахмин билдириш мумкин. Катта эҳтимол билан чипталар қўлга ўтиб бўлган.  Яъни чайқовчилар ёппасига билетларни сотиб олишган. Иккинчи тахмин чипталарнинг барчаси сайтда эмас, стадион кассасида. Агар бундай бўлса, Iticket.uz`ни нима кераги бор? Энди ЎФА томон юзланамиз. Мусобақани айнан сиз ўтказяпсиз, Iticket эмас. Шундай экан бунда сизнинг ҳам айбингиз катта. 

ЖЧ-2014 саралаш босқичи, Қатар билан сўнгги учрашув "Бунёдкор" стадионида кечган. Аниқ эсимда, ўша учрашув атрофида ҳам чипта билан боғлиқ муаммолар, олиб сотарларга чиқиб кетиши, чиптаси борлар киролмай қолгани  билан боғлиқ муаммолар авж олганди. Ўша пайтда терма жамоалар бўлими алоҳида ташкилот сифатида фаолият юритарди. Ҳозир ҳам ўшандан кам бўлмаган вазият.

 



Саид Аҳмаднинг "Жимжитлик" романида шундай жумла ишлатилган: 

- Бу чўққиларга кўп тикилаверма, маҳлиё бўлаверма болам. Бу тоғларда қашқирлар бор. 

Биз ҳам футболимизнинг чўққисига қараймизку, у ерда "қашқирлар" борлиги ёдимизга тушади. Чипталар қаерга йўқолгани, айнан ҳал қилувчи паллада улар пайдо бўлиб қолишини билгандирсиз. Нега иккинчи йилдирки, хатодан хулоса қилинмаётгани хайрон қолдиради.  Чунки бундан айнан "қашқирлар"нинг ўзи манфаатдор.  Бироздан сўнг "Бунёдкор" стадиони кассалари томон йўл оламиз. У ердаги вазият ҳам маълумот берамиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика