UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  14 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  13 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  41 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  95 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0

Футболдан футзалга ёхуд Шоимов, Манзукас, Холмуродов ва бошқалар ҳақида Янгиликлар

Футболдан футзалга ёхуд Шоимов, Манзукас, Холмуродов ва бошқалар ҳақида

Футболчиларнинг фаолияти турлича кечади. Кимдир маҳалла футболида ўзини кўрсатиб, профессионал жамоага ўтса, айримлари академияда ўқиб ҳам футболчи бўла олмаслиги мумкин.
Шунингдек футзалда ўйнаб кейинчалик катта футболга кириб келганлар ҳам учраб туради. Мухлислар унутмаган бўлса, Темур Васильев бунга мисол бўлади. Катта футболдаги фаолияти давомида "Локомотив", "Хоразм" ва "Қизилқум" сингари жамаоларидаги фаолияти орқали ишқибозларга яхши таниш бўлган Васильев ундан олдин футзалда "Локомотив" жамоаси шарафини ҳимоя қилганди. Маълумотларга кўра, Темур айни дамда Қозоғистон биринчи дивизионида фаолият юритмоқда.

Мавзуимизнинг асосий қисмига келадиган бўлсак. Хабарингиз бор, яқинда Тошкентдаги Ўзбекистон мажмуасида футзал бўйича Ассоциация Кубоги бўлиб ўтди. Унда иштирок этган жамоалар таркибига назар ташлайдиган бўлсак, яқин-яқингача катта футболда юрган айрим ўйинчиларни кўриш мумкин. Хусусан "Бухоро", "Нефтчи" ҳамда "Машъал"нинг собиқ ўйинчисига айланган Насим Шоимов ҳамон тўп тепаётганини кўриш мумкин. Тажрибали ҳимоячи биринчи лига иштирокчиси "Аланга"да ёрдамчи мураббийлик қилиш билан бирга футзалда "Когон" жамоаси учун ҳам ўйнаб келмоқда. Қолаверса бу жамоада ўз вақтида катта футболда фаолият юритиб кейинчалик, айрим сабабларга кўра кўриниш бермай қўйган Жасур Ўрунов, Алишер Юсупов ва Комил Самиевни ҳам учратиш мумкин. Қашқадарёлик Ойбек Полвонов билан Тоҳир Абдураззоқов эса футзалда "Насаф" учун ўйнамоқда.

Катта футболда бундан бир неча йиллар олдин Машъал ёшлар жамоасида ўйнаган Маҳкам Негматов ва охирги йилларда "Пахтакор" ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган Алексей Лактионов ҳам бугунги кунда футзалда Пахтакор учун ўйнаб келмоқда.

Биринчи лига иштирокчиси "Истиқлол"да маълум муддат тўп тепган Темур Садиров футзалга қайтди. У ҳозирда "Ардус"да ўйнамоқда.

"Локомотив-БФК"даги Азамат Комилжонов жамоаси кейинги босқичга чиқа олмаганидан сўнг ўзини футзалда синаб кўришга қарор қилган кўринади. Боиси ярим ҳимоячи айни дамда "Бунёдкор" учун ўйнамоқда.  

Қашқадарё футболи тарбияланувчилари дарвозабон Акмал Чориев билан ҳимоячи Фахриддин Холмуродовнинг ҳам катта футболда кўринмай қолгани, уларнинг футзалга ўтиб кетгани билан боғлиқ. Улар ҳозирда Қаршининг "Дўстлик-AIN" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Мухлислар яхши билишса керак, таниқли собиқ ҳужумчи Зафар Холмуродовнинг укаси бўлган Фахриддин ўз вақтида "Насаф", "Нефтчи" сингари мамлакатимизнинг таниқли клубларида ҳам ўйнаганди. Шунингдек "Дўстлик-AIN" сафида биринчи лигада фаолият юритган Шаҳбоз Аҳмедов ва Фаррух Зикриёев каби номлар ҳам борлигини айтиб ўтиш керак.

"Қурувчи" (ҳозирги "Бунёдкор") сафида ўйнаб мухлисларга яхши таниш бўлган Яннис Манзукас кейинчалик "Локомотив", Қизилқум каби жамоаларда ҳам ўйнади. Қанот ярим ҳимоячиси бугунги кунда футзалда "Максам-Чирчиқ" шарафини ҳимоя қилмоқда. Биринчи босқични "Чуст-Пахтакор"да ўтказган Руслан Гаффаров ҳам бугунги кунда "Максам-Чирчиқ"да ўйнамоқда.

Охирги вақтларда биринчи лига аъзоси "Хотира-79" учун ўйнаб келаётган Жавлон Холмирзаев ҳам футзалга ўтишга қарор қилган кўринади. Яқинда бўлиб ўтган Ассоциация Кубогида Наманганнинг "Аснам" футзал жамоасида шундай номдаги футболчи ўйнади.   
   
Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика