Футболчиларнинг иш ташлаши туфайли Аргентина чемпионатининг 15-тур учрашувлари қолдирилди
05 мар 2017 21:16
Янгиликлар
Футболчиларнинг иш ташлаши туфайли Аргентина чемпионатининг 15-тур учрашувлари қолдирилди
Дам олиш кунлари ўтиши керак бўлган Аргентина чемпионатининг 15-тур учрашувлари футболчилар иш ташлаши туфайли қолдирилди.
Футболчилар мамлакатнинг баъзи клубларида молиявий қийинчиликлар бўлаётгани туфайли майдонга чиқишни исташмаяпти. Аргентинанинг иккинчи ва учинчи даражали лигаларидаги баҳслар ҳам тўхтатилди.
Маълумотларга кўра, кўплаб аргентиналикларга беш ойдан бери маош беришмаяпти. Пайшанба куни Аргентина ҳукумати мамлакат футбол ассоциациясига чемпионатни давом эттириш учун 22,7 млн. доллар тўлади, аммо бу пуллар қарзларни ёпиш учун етмади. Футболчилар маошларини олмагунча майдонга чиқмоқчи эмас.
Фикрлар