UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  0 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  1 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  3 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  21 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0

Футболчиларимиздан карантин вақтидаги хайриялар Янгиликлар

Футболчиларимиздан карантин вақтидаги хайриялар

Бутун дунёда коронавирус пандемияси ҳукм сураётганидан хабарингиз бор.

Ушбу мураккаб вақтда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кам таъминланган, ногирон ва эҳтиёжманд инсонларга хайриялар қилишаётгани одамни қувонтиради.


ОТАБЕК ШУКУРОВ

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Шаржа" клуби аъзоси Отабек Шукуров ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзишга бел боғлади. Чироқчи туманидаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган ва карантин даврида ишсиз қолган муҳтожларга Отабек Шукуров беғараз ёрдам қўлини узатмоқчи. Бугун футболчи Чироқчи бозоридан кунлик эҳтиёж учун керак бўладиган 100 миллион сўмга яқин маҳсулотларни (картошка, гўшт, пиёз, ун-ёғ ва ҳоказо) харид қилган ва уни муҳтож оилаларга тарқатди. Бундан ташқари Шукуров инстаграмдаги ўз саҳифасида бошқа футболчилардан ҳам хайрия челлежига қўшилишга чақирди.




ОДИЛ ВА АЗИМ АҲМЕДОВЛАР

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ташаббуси билан Аҳмедовлар оиласи Наманганда катта хайрияга қўл урди. Одилнинг ўзи Хитойга, "Шанхай СИПГ" ихтиёрига етиб борганига қарамай унинг ака-укалари, хусусан "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов Наманган шаҳридаги бир қанча маҳаллаларга бориб, ҳозирги вазиятда қийналган, ногиронлари бор хонадонларни йўқлашди. Ун, гўшт, ёғ, макарон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари тўла ортилган машинани Азим Аҳмедовнинг ўзи бошқариб борди.


ЭЛДОР ШОМУРОДОВ

Терма жамоамизнинг яна бир вакили Элдор Шомуродов эса собиқ клуби "Бунёдкор" тарбияланувчиларига ёрдам қўлини чўзди. Гап шундаки, Миржалол Қосимовнинг катта ўғли мураббийлик қилаётган "Бунёдкор-2004" жамоаси Россиянинг Краснодар шаҳрида анъанавий IX Сергей Игоревич Вахрушев хотира турнирида иштирок этаётганди. Бироқ 17 март куни Россия спорт вазирлиги мамлакат ҳудудида ҳар қандай халқаро мусобақаларни ўтказишни тақиқлади ва хотира турнири ҳам шу қарорга кўра бекор қилинди.

Қайтиш чипталари кейинроққа олингани боис "Бунёдкор-2004" жамоаси бир неча кун давомида Россияда қолиб кетди. Жамоа бир муддат Краснодарда бўлди ва Ростовга кўчиб ўтди. Ёш футболчилар бир неча кун давомида меҳмонхонада истиқомат қилишди. Шунда Элдор ўз ҳисобидан ёш футболчиларга ёрдам берган ҳамда жамоа аъзоларига Ростовдан Москвага бориш чипталарини олиб берган. Сўнгра "Бунёдкор-2004" вакиллари Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилган чартер рейс орқали Москвадан Ўзбекистонга олиб келинган.

Сайтимиз таҳририяти номидан бугунги қийин даврда ҳамюртларимизга ёрдам бераётган барчага миннатдорчилик билдирамиз.


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика