UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  6 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  0 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  8 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  4 17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  2 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  1 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0

“Футбол юлдузлари” китоби муаллифи Дилшод Исроилов вафот этди Янгиликлар

“Футбол юлдузлари” китоби муаллифи Дилшод Исроилов вафот этди

Бизнинг кўп йиллик қадрдонимиз, қалами ўткир журналист, севимли газетамиз «Тошкент оқшоми» Бош муҳаррири ўринбосари Дилшод Исроилов кеча бу фоний дунёни тарк этибди.

Унинг профессионал маҳорати ҳақида албатта, жамоадошлари сўз айтсалар маъқул. Чунки у бу газетада узоқ йиллар бўлим бошлиғи, Бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаб, жамоат орасида ҳурмат ва эътибор топган эди.

Биз эса, унинг кўпгина улфатлари қаторида яна бир кичик давра қадрдонлари сифатида, унинг вафотидан ғамсиниб қолдик. Дилшод давраларда суҳбатлар тизгинини ушлаб тура олар, янги ва қизиқарли мавзулар билан суҳбатни бошқара олар, атрофдагиларнинг ёшлари ва касбларига қараб муомала ва муносабат қиларди. Ўзи жуда серқирра қизиқишлар соҳиби эди. Рубоб чалишни қотирар, мусиқий ва бадиий фильмлар тўплашга «касал» эди. Футбол оламининг билимдони, санъат олами кишиларининг чин дўсти эди. “Футбол юлдузлари” китоби муаллифи. Мамлакатимиз янги ва яқин тарихидан хабардор бўлган камсонли иқтидорлардан эди. Бу биз билганларимиз. Яна қалбида яширин қанча истеъдод ва интилишлари ҳам бўлган бўлиши керак.

Ахбор Имомхўжаев, Марат Асадуллаев, Ғуломжон Мусаев, Шоикром Исроилов сингари таниқли юртдошларимиз билан бир даврада улфатчилик килган дўстимиз Дилшод Исроилов хотираси дўстлари, улфатлари, ўртоқлари ва қадрдонлари қалбида абадий сақланади. Оллоҳим сафарингизни хайрли қилган бўлсин, дўстим!
Оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.


Муслимбек Йўлдошев
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали сухандон

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика