UZ

Сўнгги янгиликлар

21:56ерма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  0 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  100 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11

"Футбол кимнидир кўз ёшига, кимнидир жабр кўришига, кимнингдир боши ёрилишига ёки қони тўкилишига арзимайди" Янгиликлар

"Футбол кимнидир кўз ёшига, кимнидир жабр кўришига, кимнингдир боши ёрилишига ёки қони тўкилишига арзимайди"

Футболда оддий қоида бор – ғалаба қозониш учун рақибдан кўра бир гол кўпроқ уриш керак. Бўлди.

Буни кеча ПСЖ эплади. Буни “Навбаҳор” ҳам “Локомотив” билан ўйинда эплаган эди. Худди кечагига ўхшаш ҳолат учун “Навбаҳор” иккита пенальти тепган эди ўшанда. Лекин, негадир ўшанда “Локо” расмийлари рақиб футболчиларини “беғараз” деб сўкмаган, рақиб жамоасини кийим алмаштириш хонасигача таъқиб қилмаган, мухлислари эса ВАР машинасига ҳужум қилишмаган, майдонга турли буюмларни улоқтиришмаган эдилар. Бир хил вазият, лекин икки хил фикр. Менимча, “Локо”да клуб имиджи учун қайғурадиганлар кўпроқ.

Фирдавс Норсафаров балки фаолиятидаги энг қийин қарорни танлагандир. Билмадим. Аммо, ушбу энг қийин қарор тўғри қарор бўлгани унинг ютуғи. Кўпчилик Фирдавс нотўғри қилди, ўйин сўнгида бундай ҳолат учун бермаслиги керак эди, ўрнида мен бўлсам бермас эдим деяпти. Шарҳловчилар, мутахассислар, ОАВ вакилларидан эшитдим – “мен бўлганимда бермас эдим”. Ўйин якуни, стадион лиқ тўла мухлислар ва яна шу каби асосланмаган асослар. Тўғри, сиз бермасдингиз, мен ҳам бермас эдим. Чунки бизни йўқотадиган нарсамиз йўқ, Фирдавсда эса бор. Бир хато қарор туфайли кейинги фаолияти шубҳа остида қолган, бир хато туфайли четлатилган ва кейинги фаолиятига албатта қаттиқ таъсир ўтказадиган ҳакамларни кўрдик. Фирдавс 5 дақиқа ичида фаолиятидаги энг муҳим қарорлардан бирини танлади. Ўйлашимча, тўғри қарор танлади. Бунинг учун уни олқишлайман. Унинг бошқа ҳамкасблари ҳам босимдан чўчимасдан тўғри қарор қабул қилиш мумкинлигини билишди.

Наманган халқи футболни бошқача яхши кўради. Биламиз. Ишонинг, мен ҳам “Навбаҳор” чемпион бўлишини, умуман пойтахт жамоаларидан бошқа кимдир чемпион бўлишини истайман. Ишонинг, шундай бўлиши, бу – футболимиз ютуғи. Мен ҳам шундай бўлишини, “Навбаҳор” ёки АГМК чемпион бўлишини, “Сўғдиёна” ва “Қўқон” ОЧЛда ўйнашини истайман. Лекин, бундай шармандагарчилик эвазига эмас. Фарғонада бир марта дунёга шарманда бўлганимиз етади. Наманган аҳлидан илтимос қиламан. Сизларники ортиқча. Футболга ҳаммамиз мухлисмиз. Футбол эса, менинг фикримча (қўшилмасликка ҳаққингиз бор) кимнидир кўз ёшига, кимнидир жабр кўришига, кимнингдир боши ёрилишига ёки қони тўкилишига арзимайди. Агар “Навбаҳор” буни тўхтата олмаса кимдир жабр кўради. Жисмоний ва руҳий томондан. Ўзбекистон футболи имиджига эса яна қарсаклар чалинади. Четда, дунёда.

Бизга шу керакми?


Шерзод Ражабов




Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика