Футбол агенти: "Ўрунов ҳеч кимга керак эмас"
02 сен 2022 16:30
Янгиликлар
Футбол агенти: "Ўрунов ҳеч кимга керак эмас"
Таниқли футбол агенти Дмитрий Селюк Остон Ўрунов "Спартак"дан кетганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Ҳеч қачон ҳеч қаерда ўйнамаган футболчига нега қизиқаётганингизга тушунмаяпман. Унинг келажаги борми? Газизовнинг "Уфа"сига қайтишми? Ўрунов кимга керак? Балки "Урал"га борар. "Спартак"ка ўтганида у маошига лойиқ эмас эди. Ҳозир ҳеч бўлмаганда "Уфа" клубини ушлаб туриш масаласи ҳал бўлди. Улар ҳар доим пул йўқ, деб йиғлайдилар. Ўрунов ҳеч кимга керак эмас. Бундай футболчилар жуда кўп, – дея Селюкнинг сўзларини келтиради "Матч ТВ".
Эслатиб ўтамиз, бугун "Спартак" клуби Остон Ўрунов билан шартномани бекор қилганини эълон қилди. Ўзбекистонлик футболчига "Урал" жиддий қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиқди.
Селюк 2020 йилда ҳам Остон Ўруновни жиддий танқид қилган эди.
Фикрлар