UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Про лига. "Қўқон-1912" - "Дўстлик"  0 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  2 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  3 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  6 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  5 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  4 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  15 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  25 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   7 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  4 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  10

Фурқатбек Иминов: "Спартак" фан-клубидан ўрганганларимни "Андижон"да тадбиқ этмоқчиман" Янгиликлар

Фурқатбек Иминов: "Спартак" фан-клубидан ўрганганларимни "Андижон"да тадбиқ этмоқчиман"

Андижонлик ашаддий ишқибозлар ҳақида гап кетганида кўпчилик аввало Нодирбек Тўйчиевни эслайди. Лекин унинг ёнидаги ёрдамчилари ҳам анойилардан эмас.
Масалан, Фурқатбек Иминов бургутлар фан клубининг ашаддийларидан биридир. Андижоннинг ҳар бир баҳсини, хоҳ уйда бўлсин хоҳ сафарда қолдирмай кўриб боради. Фан-клуб раҳбари Нодирбек Тўйчиевнинг "СА"га хабар беришича Фурқатбек Иминов айни пайтда меҳнат сафаридан она юртига қайтиб келмоқда.

Маълум муддат Россиянинг Москва шаҳрида фаолият юритган Иминов у ерда ҳам футболсиз яшай олмади. Чунки Фурқатбек Лужники стадионида "Спартак" ва "Анжи"нинг ўйинларини қолдирмай кўриб борди. 

- Москвада "Спартак" ва "Анжи" каби Россия премьер-лигасининг етакчи клублари иштирокидаги учрашувларга кириб юқори савиядаги жангларга гувоҳ бўлдим, - дейди Фурқатбек Иминов.  Табиийки у ерда фан клубларнинг ишлаш тизимини ҳам ўрганиб бордим. Очиғини айтганда, у ердаги мухлисларнинг севимли жамоасини қўллаб қувватлаб туришини кўриб қойил қоламиз.

 - Ўзим эса "Андижон" ва "Манчестер Юнайтед" клубларининг ашаддий ишқибозиман. Жамоаларим турнир жадвалида қай ўринда бўлишидан қатъий назар доимо унга бутун вужудим билан мухлислик қилиб келганман. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Юртимиздаги фан клублар ҳақида гап кетганида биринчи навбатда "Андижон" туради. Бунга ҳеч ким шубҳа билдирмаса керак. Ҳудога шукур бу йил севимли "Андижон" жамоамиз олий лигада иштирок этади. Албатта Москвада орттириб келган тажрибамни она юртимда амалга оширмоқчиман. Фан-клубимиз раҳбари Нодир ака Тўйчиев ва бир қатор дўстларимиз билан бирлашиб бир қатор янгиликларга қўл урмоқчимиз. Турли хил кричалка, ва бошқа бир қатор янгиликлар бўлади. Насиб қилса бунга чемпионат мобайнида гувоҳ бўласизлар.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика