"Фулхэм" "Рома" футболчисини ижарага олмоқчи
14 дек 2022 00:20
Янгиликлар
"Фулхэм" "Рома" футболчисини ижарага олмоқчи
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, "Фулхэм" "Рома" ҳимоячиси Рик Карсдорпни мавсум охиригача ижарага олмоқчи.
27 ёшли футболчи Рим клуби бош мураббийи Жозе Моуринью билан жанжаллашиб қолган. Карсдорп яқинда жамоага қайтди ва ҳозирда клуб билан машғулотларни давом эттирмоқда.
Ҳимоячининг "Рома" билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчини 9 миллион еврога баҳоламоқда.
Рик жорий мавсум “Рома” сафида барча мусобақаларда 11 та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар