Френки де Йонг ПСЖга ўтмоқда

15 янв 2019, 08:57
“Аякс” етакчиси ПСЖга ўтиш арафасида.

Парижликлар футболчининг ўзига 5 йиллик шартнома билан йилига 8 млн евро маош таклиф этмоқда. ПСЖ де Йонг учун “Аякс”нинг ўзига эса 75 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, ўйинчига айни дамда “Барселона” ва “Манчестер Сити” ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Жорий мавсумда де Йонг “Аякс” сафида 27 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›